Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Иш берувчилар ва касаба уюшмаси фаолларининг меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги масъулиятини биргаликда оширамиз

26.09.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Мажлисининг 2017 йил 23 декабрдаги “Касаба уюшмалари ташкилотларида мехнатни мухофаза килиш буйича олиб борилаётган ишлар ва навбатдаги вазифалар тўғрисида”ги IV-I-карори  ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Тошкент шахар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ўртасида тасдиқланган режа-жадвали асосида 2018 йил 24 сентябр куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида иш берувчилар томондан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонун хужжатларига риоя этилиши холатлари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Тошкент шахар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари, бош юристконсульт иштирокида “Тошкент шахар Давлат ветеренария бошқармаси” ва “Каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш, ихтисослаштирилган бошқармаси”да 40 нафар фаолият юритаётган цех, бўлим бошлиқлари, кадрлар бўлими рахбарлари, ҳуқуқшунослар, касаба уюшма қўмита раислари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мухандислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар иштирок этишди

Амалий ёрдамда Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш  тўғрисидаги Қонуннинг мазмун моҳияти, ходимларни кириш ва иш жойидаги йўриғидан ўтказиш, иш жараёнида хавфсиз иш усулларини олиб бориш, белгиланган меъёрларда махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларини бериш, жамоа шартномасидаги меҳнатни мухофаза қилиш бўйича битимдаги тадбирларнинг бажарилиши ҳамда ходимлар томонидан ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилиши, янги ишга кирган ходимлар билан меҳнат шартномаси тузиш, меҳнат дафтарчаларини юртилиши тўғрисида тушунтириш берилди.

Иш берувчилар билан давом этган мулоқотда ташкилотларнинг жамоа шартномасидаги тадбирларнинг бажарилиши, меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларга маблағларнинг сафрланиши тартиблари, меҳнатда жабрланган ходимлар ва боқувчисини йўқотган шахсларга зарар тўловларини тўланиши, бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда касаба уюшмаларининг вазифалари ва мажбуриятлари, меҳнат қонунчилигига қатъий амал қилиниши тўғрисида эслатмалар берилди.

Шундан кейин ташкилотларда яратилган шароитлар, санитар-гигиена ҳолати   куздан кечирилди. Мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган  барча саволларга жавоблар олишди.

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бош мутахассис 

У.Умарова

Click to listen highlighted text!