Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ишга тикланди, зарарлар ундирилди

11.06.2018. Олимжон Камолов «Навоий савдо комплекси» АЖда 2017 йил 16 июндан бошлаб бошқарув раисининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. Аммо 6 ноябрда у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 3-бандига кўра, бекор қилинади.

АЖ бош­қаруви раиси А.Турсунов 2017 йил 1 ноябрда кузатув кенгаши раиси А.Ражабовга билдирги билан мурожаат қилиб, унда О.Камоловнинг ижро интизомига риоя қилмагани, вазифаларини мунтазам равишда бузгани, интизомий жавобгарликка тортилганига қарамасдан бошқарув раиси томонидан берилган топшириқларни сурункали равишда бажармагани асос қилиб кўрсатилган. Меҳнат кодексининг 101-моддасида кўрсатилишича, башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшма қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Бироқ Олимжон Камолов билан меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласи касаба уюшмасининг йиғилишида муҳокама қилинмаган. Бу эса қонун талабига зиддир.
Шу сабабли, Навоий вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан Олимжон Камоловнинг қонуний манфаатини кўзлаган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича суд­­га иш берувчининг буйруғини ғайриқонуний деб топиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул юрган кунлар учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди. Суд касаба уюшмалари даъвосини қаноатлантириб, Олимжон Камоловни «Навоий савдо комплекси» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари вазифасига ишга тиклаш ва унинг фойдасига 4 637 000 сўм иш ҳақи, етказилган маънавий зарар учун 1 560 000 сўмлик товон ундириш тўғрисида қарор чиқарди.
Мазкур ҳал қилув қарори фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди апелл­яция инстанциясида ҳам ўзгаришсиз қолдирилди.

Алишер РАҲМАТОВ,
Навоий вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси юридик
бўлими мудири

Click to listen highlighted text!