Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Истеъдодлар кўргазмаси

04.12.2017. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят кенгаши ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан қатор масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятдаги махсус мактаб-интернатларда тарбияланаётган ўқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар истеъдодини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида Бухоро шаҳар Санъат коллежида имконияти чекланган болалар иштирокида тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси ташкил этилди.

Унда 800 нафардан ортиқ талаба ва касаба уюшма фаоллари қатнашди. Болалар томонидан тайёрланган тасвирий ва амалий санъат асарлари барчада катта таассурот қолдирди.

Кўргазмада бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!