Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ижтимоий шериклик самараси

14.03.2019. Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2016-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши юзасидан 2019 йил 14 март куни йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бўлим мудири М.Исаев, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раис ўринбосари М.Бобоёровлар иштирок этишди. Йиғилишда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ҳисоботлари ҳамда жамоа шартномаси ижроси бўйича далолатнома тингланди. Унга кўра, жамоа шартномасида келтирилган тадбирлар бажарилиши қониқарли деб ҳисобланди.

Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, барча соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Касаба уюшмаси нуфузли жамоат ташкилотларидан бири бўлиб, ижтимоий адолатни қарор топтириш, ижтимоий мадад ва нафақалар ҳақиқатда ҳам эҳтиёжманд, юқори ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларга берилишини таъминлашга салмоқли ҳиссасини қўшмоқда.

Бунга мисол қилиб 2018 йилда ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларга 87,907 млн сўмлик моддий ёрдам ажратилганлигини келтириш мумкин.

Жамоа шартномасига асосан Институтнинг илмий ва амалий салоҳиятини оширишда жонбозлик қилиб ишлаб келаётган юксак иқтидорли ходимларга 50,755 млн. сўмлик устамалар берилди.

Кўп йилларда бери Институтга меҳнати сингган меҳнат фахрийларига юбилей ёшга кирганликлари учун жамоа шартномасига асосан 83,950 млн. сўмлик мукофот пуллари билан тақдирланди.

Институтда ўз меҳнатлари орқали дори воситалари субстанцияларини ишлаб чиқариш иштирок этган муаллифларга 1, 169 541 млрд. сўмлик гонорар ва мукофот пуллари тўлаб берилди, соғликларини тиклашлари учун 3 нафар ходимга жамоа шартномаси орқали сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар ажратилди.

Ходимларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимояси, иш ҳақлари мунтазам равишда, ўз вақтида берилиши ҳамда жамоа шартномасининг барча бандларини бажарилиши институт касаба уюшмаси қўмитаси томонидан назорат қилиб келинмоқда.

Хозирги кунда институтда 312 нафар ходимлар фаолият кўрсатади, шундан 145 нафари аёллар, 45 нафари 30 ёшгача бўлган ишчиларни ташкил этади.

Ходимларимизни соғликларини мунтазам назорат қилиб, уларни соғликларини тиклашлари учун Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан   алоҳида 2 та штат бирлиги асосида (тиббиёт врачи ва ҳамшира) штатлари очилган бўлиб, уларга махсус жихозланган хоналар ажратилган.

Биринчи ёрдам кўрсатилиши учун керак бўладиган дори воситалари билан тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари жамоа шартномасига асосан маъмурият томонидан ходимларимизни бир йилда икки маротаба ўтказиладиган умумий тиббик кўрик учун пулларини мунтазам тўлаб берилади.

Ходимларга иш берувчи ва ишчи ўртасидаги ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамда ходимларнинг шахсий муаммоларини ҳал қилишда институт юристи томонидан доимий амалий ёрдам ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

2018 йилда 30 та амалий ва фундаментал лойиҳалар бўйича тадқиқотлар олиб борилди ва муваффақиятли ҳисобот топширилди.

IX Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Ўсимлик моддалари кимёси институти 19 та илмий ишланмалар билан қатнашди, улардан 8 та янги ишланмалар IX инновацион ярмарка каталогига киритилди. Шу жумладан, 2 та ишланма ёш олимлар кўргазмасида тақдим этилди.

Фундаментал ва амалий тадқиқотлар доирасида 2018 йилда институт олимлари томонидан 80га яқин мақолалар, улардан 40 таси нуфузли хорижий журналларда чоп эттирилди. 12 та ихтирога патент олинди. Мамлакатимизда ўсадиган ўсимликлардан 6 та янги алкалоид, 2 та флаваноид ажратиб олинди ва 30 га яқин биологик фаол моддалар синтез қилинди. Флатерон ва Цинарозид субстанцияларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2018 йил мобайнида 4 та фан доктори, 7 та фалсафа доктори илмий даражасини химоя қилди.

Жамоа шартномасига асосан иқтидорли ёшлардан 4 нафари етакчи хорижий илмий марказларга стажировкага юборилди. Етук хорижий корхоналар ва хорижий давлатларда бўладиган илмий коференцияларда иштирок этиш ва хорижий давлатлар илмий ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш учун ходимларимизни хорижий давлатларга юборишга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 192,748 551 млн. сўм маблағ сарфланди.

Институтда ишлаётган меҳнаткашларнинг иш жойлари қисқартирилишини камайтириш, ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда уларнинг иш жойларини сақлаб қолишга эришиш ишлари олиб борилди.

2002 йил 4 февралдаги 77 сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 2003 йилдан бошлаб институт тадқиқот ишлари танлов (грант системаси) асосида молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 ноябрдаги “Юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1425-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли қарорига мувофиқ олимларнинг ва илмий даражаларга даъвогар ёш тадқиқотчиларнинг моддий таъминоти сезиларли даражада ортди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган ишланмаларни тижоратлаштириш орқали иқтисодиётнинг тегишли тармоқ ва соҳаларига тадбиқ этиш бўйича 2 та ишланма амалиётга тадбиқ этилди.

Маъмурият томонидан соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратилди. Институтда бу соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва комиссия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий ишлари натижасида ҳеч қандай бахтсиз ходиса рўй бермади. “Ёнғин хавфсизлиги”, “Техника хавфсизлиги” ҳамда  “Меҳнат муҳофазаси-касаба уюшма эътиборида” бурчаклари ташкил этилган. Институтда Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларини бажарилиши доимий назоратда бўлиб, аниқланган камчиликларни тугатиш чоралари кўриб келинмоқда.

“Ички меҳнат тартиби қоидалари” ишлаб чиқилган ва касаба уюшмаси билан келишган ҳолда тасдиқланиб барча ходимлар таништирилган.Институтда ишловчи аёллар ва ёшлар учун ҳам барча шароитлар яратилган, имтиёзлар жамоа шартномаси орқали белгиланган. Маъмурият томонидан чиқарилаётган буйруқлар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади.

Институт маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттиради.

Йиғилиш якунида бир қанча савол-жавоблар ва қизғин бахс-мунозаралар бўлди. Кўтарилган масалалардан асосийси иш ўринларини шаҳодатдан ўтказилишини молиялаштириш муаммосидир. Ташкилот асосан грант асосида фаолият юритаётганлиги туфайли мазкур масала грант маблағлари ҳисобидан молиялаширишда назарда тутилмаслиги айтилди. Берилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб тегишли қарор қабул қилинди, муаммолар ечими юзасидан музокалар олиб боришга келишиб олинди.

Click to listen highlighted text!