Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” республика танлови ўтказилмоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танловини эълон қилади.

Танловда касаба уюшмасига аъзо турли соҳаларда фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган ёш мутахассислар «Энг фаол ёш банк ходими», «Энг фаол ёш ипакчилик саноати ходими», «Энг фаол ёш ички ишлар ходими», «Энг фаол ёш қурувчи», «Энг фаол ёш олим», «Энг фаол ёш тарбиячи», «Энг фаол ёш транспортчи», «Энг фаол ёш фермер», «Энг фаол ёш шифокор», «Энг фаол ёш авиаходим», «Энг фаол ёш геолог», «Энг фаол ёш дастурчи», «Энг фаол ёш кимёгар», «Энг фаол ёш кончи», «Энг фаол ёш машинасоз», «Энг фаол ёш металлург», «Энг фаол ёш нефтгаз саноати муҳандиси», «Энг фаол ёш темирйўлчи», «Энг фаол ёш электротехник», «Энг фаол ёш энергетик» йўналиш-номинациялари бўйича иштирок этишлари мумкин. Талабгорлар танлов номинацияси номини кўрсатган ҳолда ўзи меҳнат қилаётган корхона касаба уюшмаси қўмитасига тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

Танлов уч босқичда, яъни корхона, ташкилот ва муассаса (туман, шаҳар)ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида ҳамда республика-тармоқлар миқёсида ўтказилади.

«Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танлови ғолиблари орасидан сараланган мутахассис, яъни янги ишланма ва лойиҳаларига эга бўлган, лойиҳаси самарадорлиги натижасида республика иқтисодиётига ҳисса қўшиладиган, ижтимоий-сиёсий фаол бир нафар ёш мутахассис касаба уюшмаларининг гранти билан тақдирланади. Танловда ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва бошқа ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ғолибларга мукофотлар 2018 йил август ойида ташкил этиладиган “Ёш мутахассислар” V республика форумида тантанали равишда топширилади.

Мурожаат учун телефонлар: (+998 71) 252-78-39, 256-76-57.

Низом

Click to listen highlighted text!