Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшма кўмаги билан Бешариқда “KORK” тикувчилик фабрикаси ишга тушди

15.02.2021.Хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ажратилган 1 млрд. сўм маблағ эвазига 2021 йилнинг 14 февраль куни Бешариқ туманида “KORK” тикувчилик фабрикаси ишга тушди.

Бугун ушбу замонавий тикувчилик фабрикасида “Аёллар дафтари”га киритилган 200 нафар бешариқлик хотин-қиз ўз ишини бошлади.

— Фабрикамизда катталар ва болалар учун уст-кийим боши тикилади. Маҳсулотларимизнинг асосий қисми экспортга мўлжалланган, — дейди “Sherwood Design” корхонаси раҳбари Шерзод Эркаев — Иш икки сменада ташкил этилган бўлиб, иш-ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Тикувчилик фабрикасининг ишга тушиши Маҳлиё Холматовани ҳам беҳад қувонтирди. У бугун мана шундай замонавий корхонада иш бошлаганидан боғаятда хурсанд.

— Шу кунгача тайинли иш топа олмай ўйда ўтирган эдим, — дейди Маҳлиё Холматова. — Бундан чамаси бир ойча аввал хонадонимизга касаба уюшмаларидан вакиллар келиб, муаммоларимизни ўрганиб кетишган эди. Ўшанда ишсизлигимни айтгандим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, улар мени ишга таклиф этишди. Мана ҳозир корхонага тикувчи бўлиб ишга кирдим.

Энг муҳими, ишга қабул қилинганларнинг деярли барчаси “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардир. Улар бугун муқим иш жойига эга бўлганликларидан мамнун.

Жамшид Эргашев

Click to listen highlighted text!