Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари диққат марказида ёшлар

img_1437-2

22.12.2016. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2016 йил давомида соҳа корхоналарида фаолият юритаётган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган давр мобайнида Республика кенгаши томонидан экспертизадан ўтказиш комиссиясига тақдим этилган жамоа шартномаларининг ёшларга оид бўлимига корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлашга йўналтирилган имтиёзлар киритилди. Натижада 27 та корхона томонидан жорий йилда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 106 нафар талабага шартнома пулларининг бир қисми тўлаб берилди. Ушбу мақсадларга иш берувчилар ва касаба уюшмаси ижтимоий шериклигида 372 млн. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Бундан ташқари, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёш мутахассисларнинг иш жойларидаги қўнимлигини таъминлаш мақсадида 67 та корхонада фаолият юритаётган 280 нафардан зиёд 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар малакаси оширилди.  Шунингдек, уларнинг хоҳиш истаклари инобатга олинган ҳолда бошқа касбларга ўқитилди.

Ёш мутахассисларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш орқали  интелектуал салоҳиятларини янада ривожлантириш, ўз касбларига бўлган меҳрини кучайтириш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови доирасида “Энг фаол ёш дастурчи” танлови ташкил этилди. Унда соҳадаги кўплаб иқтидорли ёшлар иштироки таъминланиб, ғолиблар диплом ва совғалар билан рағбатлантирилди.

Ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини, ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган ўқувлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ҳам айни муддао бўлди.  Хусусан, “Ўзбектелеком” АК, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Матбуот тарқатувчи” АК, Республика ахборот кутубхона маркази, ТАТУ ва уларнинг ҳудудий филиалларида ёш ходимлар учун ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид қонунларни тушунтириш юзасидан семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!