Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришнинг қонуний-ҳуқуқий асослари

19.12.2016. Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан “Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришнинг қонуний-ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, 70 дан ортиқ вазирлик, Давлат қўмиталари, марказлар, компаниялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига киритилган ўзгартишларнинг мазмун ва моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунини амалга тадбиқ этишнинг долзарб масалалари ҳамда “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни хусусида кенг тушунтиришлар берилди.

Иштирокчилар ушбу қонунларнинг қабул қилиниши билан ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги  ташкилий-ҳуқуқий механизмлар мустаҳкамланганлигини таъкидладилар. “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартишлар ижтимоий-меҳнат соҳасида касаба уюшмалари фаолияти эркинлиги кафолатларини мустаҳкамлаб, фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириши ҳамда ижтимоий-меҳнат соҳасида қонунийликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилиши ыайд этилди. Хусусан, ходимларнинг алоҳида тоифалари, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандлар ва бир марталик ишларда банд шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ бирлашиш эркинлиги кафолатлари мустаҳкамлангани, бугунги кун талабларини инобатга олган ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар ишлайдиган жойларда, шунингдек, тармоқлар ва ҳудудлар даражасида касаба уюшмалари ташкилотларини тузиш ва фаолиятини таъминлаш тартиби белгилангани таъкидланди. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларга ҳам касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи берилиб, хусусий секторда меҳнат қилувчи шахсларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлиги оширилгани эътироф этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонуни мамлакатимизда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратади. ХМТнинг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясининг ратификация қилингани эса ҳар бир кишининг ўзгалар билан эркин уюшма тузиш ҳуқуқини, шу жумладан, касаба уюшмаларини тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ҳуқуқини кафолатловчи Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясида акс этган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умумэътироф этилган нормаларига Ўзбекистон содиқ эканлигининг ёрқин намунаси бўлди. Шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро ташкилотлар, энг аввало, ХМТ билан ҳамкорлиги самарадорлигини ошириб, конструктив муносабатларни ривожлантиришда муҳим омил бўлиш билан бирга ходимлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Тадбир якунида мутахассислар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Print Friendly
Click to listen highlighted text!