Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами” тақдимоти ўтказилди

14.03.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнат муносабатлари иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами” номли махсус тўплам нашрга тайёрланиб, чоп этилди. Мазкур тўпламда соҳага оид барча жиҳатларни эътиборга олган ҳолда ходимлар соғлиғига меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда зарар етишининг олдини олиш, меҳнатда жароҳатланиш ва касб касалликларининг профилактикаси бўйича иш берувчилар ва ходимлар масъулиятини кучайтириш, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш каби долзарб масалаларга оид энг муҳим меъёрлар мужассамлаштирилган. Шунингдек, меҳнат муносабатлари соҳасининг норматив-ҳуқуқий асослари ҳамда ривожланиш босқичлари, мамлакатимизда унинг татбиқ этилиши, мазкур соҳада фаолиятни тўғри ташкил этиш каби мавзулар ҳам қамраб олинган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ксаба уюшмалари Федерациясида “Ўзбекистон Республикасининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами” тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, алоқадор вазирлик ва идоралар, иш берувчилар, тармоқ ва ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари вакиллари, касаба уюшма аъзолари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари иштирок этадилар.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистонда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги, “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва қонуности ҳужжатлари, санитария қоидалари ҳамда нормалари, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан кафолатланган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барчаси замирида инсон омилига эътиборни кучайтириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш каби олий мақсадлар мужассам. Албатта, инсон манфаатларини таъминлашда меҳнат муносабатларини тартибга солиш масаласи муҳим ўрин тутади. Ходимлар учун хавфсиз, ҳимояланган, муносиб меҳнат шароитларини яратишда иш берувчиларнинг ҳам, ишловчиларнинг ҳам мавжуд қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражаси муҳим аҳамиятга эгадир.

Бундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан меҳнат муносабатлари иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами нашрга тайёрланиб, чоп этилиши таъминланди. Мазкур Тўплам соҳага оид барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин бўлган ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини олдини олишга иш берувчилар ва ходимлар эътиборини кучайтириш нормаларининг барчасини мужассамлаштирган форматда яратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Тўпламда меҳнат муносабатлари тарихи, унинг ривожланиш босқичлари, норматив-ҳуқуқий асослари, Ўзбекистонда унинг тадбиқ этилиши ҳақида батафсил тушунчалар берилиши билан бирга, айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айнан меҳнат муносабатларига тааллуқли бўлим ва бандлари ҳам ўрин олган. Шунингдек, меҳнат муносабатлари жараёнида нафақат ходим, балки иш берувчининг ҳам ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмаслиги салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги инобатга олиниб, фаолиятни тўғри ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар келтирилган.

Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, меҳнат қонунчилиги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат шароитларини яхшилаш ва бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш учун зарур чораларни кўриш вазифасини юклабгина қолмай, балки ходимлар билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш, ходим ва иш берувчи ўртасида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни муҳокама этиш каби масалаларни ҳам тартибга  солади ҳамда мазкур жараёнларда ходимлар манфаати ҳимояланади. Касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан чоп этилган ва кенг оммага ҳавола этилаётган мазкур Тўпламдан ҳам айнан меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлашга оид энг муҳим холатлари ва жиҳатлари ўрин олган. Бундан ташқари Тўпламда меҳнат жараёни билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар ва уларни тартибга солиш йўллари ҳақида керакли маълумотлар берилган. Шунингдек, мазкур нашр соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун касб касалликларини ташхислашда зарур қўлланма бўлиб хизмат қилиши мўлжалланган.

Шу боис ҳам Тўплам ҳуқуқшунослар, ташкилот раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар, меҳнат муносабатлари соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар, касаба уюшма фаоллари, талабалар ва мазкур соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Шуни эътиборга олган ҳолда Тўплам тақдимотига йиғилган ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари ва соҳа мутахассислари куни чеча нашрдан чиққан мазкур Тўплам ҳар бир иш берувчининг иш столида доимий бўлиши лозим бўлган муҳим қўлланма эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Тақдимот тадбири доирасида бугунги кунда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Меҳнатни муҳофаза қилиш, самарали меҳнат учун зарур шароитлар, муносиб иш ҳақи, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар яратишга ҳар томонлама кўмаклашиш соҳасидаолиб борилаётган тизимли ишларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди. Хусусан, 2017 йилда ходимларга қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиб берилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш доирасида 1,9 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотар фаолияти ўрганилиб, меҳнат муҳофазасига оид аниқланган камчиликлар бўйича иш берувчиларга 1 минг 232 та тақдимномалар киритилгани ҳамда касаба уюшмалари аралашуви билан мазкур камчиликларнинг аксариятини жойида бартараф этилишига эришилгани таъкидланди. Шунингдек, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича ходимлар қа иш берувчиларга тегишли тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, меҳнат муҳофазаси соҳасида ходимни ҳимоя қилиш мақсадида 27 марта судга мурожаат этилди.

Шу билан бирга, «Ўзбекистон касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисидаги Низом», «Касаба уюшмаси қўмитасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси тўғрисида Низом» ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунни тарғиб этиш мақсадида жойларда 220 дан ортиқ ўқув-семинарлар ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!