Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмасига ишончим ортди чунки бизни эшитадиган касаба уюшма ташкилотимиз бор

23.01.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари бошқа соҳа ходимлари қатори ўқитувчиларнинг ҳам ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш билан бирга менат ҳуқуқлари ҳимоясини ҳам амалга оширмоқда.

Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари, Касаба уюшмалари Федерациясининг www.kasaba.uz веб-Портали, https://t.me/uzkufk Телеграм канали ҳамда “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали зарур маълумотлар бериб борилмоқда. Бу борадаги ишлар тўғрисида кенг жамоатчиликка етказилаётган ахборотлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида касаба уюшмаларидан ёрдам кўрган меҳнаткашларнинг дил сўзлари ва холис интервьюларини эътиборингизга ҳавола этиб боришга қарор қилдик.

Қуйида меҳнат ҳуқуқлари касаба уюшмаси томонидан ҳимояланиб, ўз ишига қайта тикланган ўқитувчи – Оҳангарон туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синфларга таълим-тарбия бериб келаётган Гўзал Шоҳсанамованинг дил сўзлари билан танишасиз. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!