«Кимёгарлар куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
30.05.2023. Ҳар йили май ойининг сўнгги якшанба куни кимё саноати ходимлари ўзларининг касб байрамлари – «Кимёгарлар куни»ни нишонлаши анъанага айланган.
26 май куни “Кимёгарлар” маданият саройида “Максам-Чирчиқ” АЖ ишчи-ходимлари учун байрам тадбири ўтказилди. Кимёгарларни “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси в.б. Т.Мухамеджанов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Ш.Махмудов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Ҳидоятов ҳамда “Максам-Чирчиқ” АЖ бошқарув раиси Х.Сайдахмедов тантанали равишда табриклашди, меҳнат жамоасининг ўрнак кўрсатган ходимларини тақдирлашди.
Тадбир давомида корхона ишчи-ходимлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Зиёда, сўз устаси Валижон Шамшиев ҳамда эстрада юлдузлари Имрон ва Комолхўжа Иқболов каби санъаткорларнинг ижодий намуналаридан баҳраманд бўлишди.