Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Кластер тизими қандай натижа бермоқда

19.03.2019. “Bukhara Cotton Textile Cluster” хорижий корхонаси ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида  2019 йил 16 март куни 2018-2021 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йида бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг Конференцияси ўтказилди.  Конференцияда 29 нафар делегатлар 46 нафар касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари раислари, ҳисобчилари ҳамда тумандаги йирик фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар. Ҳозирги кунда ушбу ташкилотда ходимлар сони 3582 нафарни ташкил этиб, улардан 1782 нафари хотин қизлардан иборат.

Йиғилиш бошланишидан олдин иштирокчилар “Bukhara Cotton Textile Cluster” хорижий корхонасида ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, санитар-гигиена талабларига жавоб берадиган дам олиш ва ювиниш хоналари ҳамда ходимлар учун янги 250 ўринли ошхона ва унда яратилган шароитлар билан танишдилар. Шунингдек, барча ходимлар билан меҳнат шартномалари тузилганлиги, меҳнат дафтарчалари мавжудлиги ва ҳар бир ишчига ўртача 1 млн. 300 минг сўм миқдорида ойлик иш ҳақлари берилаётганлиги ўрганилди.

Ушбу конференциянинг ўтиш жараёнида ҳозирги кунда  иш берувчи томонидан меҳнаткашлар учун яратилган шароитларда қишлоқ хўжалиги ходимлари ўз миннаддорчилигини билдиришди. Чунки Ромитон туманидаги барча фермер хўжалигининг ишчиларини ушбу ташкилотга ходим сифатида қабул қилиниши, фермер хўжалиги рахбарларини эса экин майдонларида ташкил этилган худудларга рахбар қилиб ишга олинганлиги ҳамда уларнинг ойлик маошини 3 млн. сўмгача қилиб белгиланганлиги, ойлик маошларини ўз вақтида берилаётганлиги, қолаверса келгусида ижтимоий пенсия нафақасини олишдаги муаммолар ўз ечимини топгани ходимларнинг миннатдорлигини исботлаб турибти.

Конференцияда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Ш.Бегимкулова иштирок этди. Конференцияда “Bukhara Cotton Textile Cluster” хорижий корхонаси директори Жумаев Олим ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бозоров Абдурахмоннинг ҳисоботлари, шунингдек жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия раиси У.Атоев текширув далолатномаси билан таништирди. Ушбу ташкилотда касаба уюшма қўмитасининг янги тузилганига ҳамда жамоа шартномасининг қабул қилинганига хали бир йил бўлмасдан ходимлар учун талайгина имтиёз ва кафолатлар қўлланилган. Жумладан ходимларнинг аризаларига асосан уларнинг фарзандлари учун ўқув контракт пуллари тўлаб берилгани, ўз ишида намуна кўрсатган ходимларни жамоа шартномаси орқали рағбатлантирилгани, кам таъминланган оила вакилларига кўрсатилган моддий ёрдамларни кўриш мумкин.

Конференция якунида жамоа томонидан 2018 йил, ярим йилликда жамоа шартномасининг бажарилиши қониқарли деб топилиб, ходимларга қўшимча имтиёзлар белгилаш мақсадида, жамоа шартномасига қўшимчалар киритилди. Тадбир иштирокчилари “Кластер” фаолиятида келгусида кутилаётган ижобий янгиликлар бўйича корхона рахбаридан маълумотларга эга бўлишди. 

Республика кенгашининг ташкилий масалалар бўйича бош мутахассиси

Ш.Бегимқулова

Click to listen highlighted text!