Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Кун тартибида – ёшлар бандлиги масаласи

30.12.2016. Мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш доирасида касаба уюшмалари томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси томонидан Қарши туманидаги сервис ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “Ўзбекистон Республикасида ёшлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда коллежнинг битирувчи курс ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида битирувчиларга ижтимоий-меҳнат соҳасида тушунтиришлар берилиб, тармоқ тизимидаги корхоналар томонидан ёш мутахассисларни ишга қабул қилиш, корхоналарда яратилган меҳнат шароитлари, жамоа шартномалари орқали ходимларга яратилаётган имтиёз ва кафолатлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ўқувчиларга расмий бандлик афзалликлари, коллеж битирувчиларини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун мавжуд шароит ва имтиёзлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Ўқув-семинари якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!