Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Кўнгилларга қувонч улашиб

27.09.2017. Энг улуғ ва энг азиз айём муносабати билан Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан пойтахтимизнинг Миробод туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ юртдошларимизга байрам совғалари топширилди.

Маҳалладошлари орасида ҳурмат-эҳтиром топган, меҳнат фаолиятида фидойилик кўрсатиб келаётганлар орасида «Сарикўл» маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Юсуф ота Чориев ҳам бор. У узоқ йиллар халқ хизматида камарбаста бўлган. Ҳозирда қарилик гаштини сурмоқда.

— Мана шундай дориламон кунларга етказганига беадад шукр, — дейди Юсуф ота Чориев. — Кўрсатилган эҳтиромдан бошим осмонга етди. Бунинг учун касаба уюшма мутасаддиларига  чексиз миннатдорлигимни билдираман.

Бир пиёла чой устида юртимиз эришаётган улкан ютуқлар ва ислоҳотлар, ёш авлодга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича сўз борди. Жумладан, Миробод туманидаги 3-Оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси Ойсара Эрмаматова яратиб берилаётган шароитлар барчага манзур бўлаётганини таъкидлади:

— Миробод туманидаги «Биродарлик» маҳалласида истиқомат қиламан. Яқинда туман ҳокимияти томонидан «Ёш оила» кредити масаласида амалий ёрдам кўрсатилди. Мана бугун бизга қимматбаҳо совға тақдим этишди. Яратиб берилаётган бундай имкониятлар бизни янгидан-янги зафарларга чорлайди, албатта.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!