Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Кўрик танлов

23.06.2017 Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ҳамкорлигида мукофот фонди 19 млн сўм бўлган, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Ишчиларга хавфсиз иш шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш” кўрик танловини ўтказиш эълон қилинди.

Кўрик-танлов “Узавтосаноат” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар рахбарлари, инженер-техник ходимлари иш ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик ва маъмурий назоратини амалга оширишда касаба уюшмаларининг ва акциядорлик компаниянинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.

Ушбу кўрик танловнинг I-босқичи корхоналар миқиёсида ўтказилиши ва II-босқичи Республика миқиёсида ўтказилиши режалаштирилган.

Кўрик-танлов ўтказиш даврида корхоналар ҳудуди, бинолари, иш жойлари, технологик жараёнлар, ускуна-жихозлар, транспорт ва бошқаларнинг меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрлари талабларига мослаштириш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданияти янада юқори даражага кўтариш, унумли ва самарали меҳнат қилиши учун шароитлар яратилиши бўйича тадбирлар тузилиб уларни бажарилишига эришилади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!