Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси Президентимиз эътиборида

09.02.2018. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, турмуш фаровонлиги даражасини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ишчи гуруҳи тузилиб, республикамизнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилгач уй-жой ва маиший техника билан таъминлаш, яшаш жойларини таъмирлаш ва тиббий хизмат борасида кўмакка муҳтож оилалар аниқланди ҳамда бугунги кунга қадар республика бўйича 2000 га яқин оилага уй-жойини таъмирлаш учун 20 миллиард сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди. 22 минг 200 га яқин оила кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари билан таъминланди. Кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 1200 нафарга яқин бемор инсонга соғлиғини тиклаши учун қарийб 4 миллиард 800 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Айни кунда эса Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳудудларнинг олис қишлоқларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга табиий газ баллонлари ва газ плиталари етказиб берилмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари эҳтиёжманд оилалар хонадонларига бориб, уларга амалий ёрдам кўсатмоқдалар.

Ана шундай хайрли тадбирлар Тошкент вилоятида ҳам кенг кўламда давом эттирилмоқда. Хусусан, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Тошкент вилоятидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида     2442 та эҳтиёжманд оила эса кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари – кир ювиш машиналари, замонавий газ плиталари, чангютгич ва кичик печлар билан таъминланди. 220 та кам таъминланган оиланинг уй-жойларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 132 нафар бемор инсонга саломатлигини тиклаши учун амалий ёрдамлар кўрсатилиб, малакали тиббий муолажалар ҳамда жарроҳлик операциялари ўтказилди. Айни кунда вилоятнинг олис ва чекка, айниқса, табиий газ етиб бормаган ҳудудларида истиқомат қилаётган 753 та эҳтиёжманд оилага Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан газ баллонлари ҳамда замонавий газ плиталари етказиб берилди.

Бундай эзгуликка йўғрилган тадбирлардан бири Тошкент  вилоятининг Янгийўл ва Оққўрғон туманларида ҳам ташкил этилди. Тантанавор тус олган тадбирда мазкур ҳудудларнинг олис қишлоқларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд инсонларга замонавий газ плиталари билан бирга табиий газ баллонлари топширилди. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибордан ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилиб, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси Президентимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этилар.

Яна бир хайрли тадбир – Президентимиз Қарорига мувофиқ Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бошқа ҳудудларда бўлгани каби Тошкент вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш ишлари ҳам қизғин давом эттирилмоқда. Хусусан, бугун Янгийўл тумани, Кўкаламзор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Дилбар Тўйчибоеванинг қувончи чексиз. Уйининг ички ва ташқи қисмлари тўлиқ таъмирланиб, обод хонадонга айлантирилгани учун Президентимиздан беҳад миннатдор эканлигини қайта-қайта такрорлайди. Мазкур ҳудудда Дилбар опа каби эҳтиёжмандлик туфайли кўп йиллардан бери ҳовли-жойини таъмирлай олмаган яна ўнлаб оилалар Давлатимиз раҳбарининг оддий одамлар турмуши сифатини оширишга кўрсатаётган юксак эътибори натижасида хонадонларида амалга оширилган кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш ишларидан беҳад миннатдорлар.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, Президентимиз ташаббуслари билан бугун мамлакат миқёсида аҳолининг ижтимоий ҳимояталаб қатламларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва унинг амалий натижасидан бугун оддий одамлар, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган оилалар амалда баҳраманд бўлмоқдалар. Касаба уюшмалари вакиллари эса ушбу амалий ёрдамларнинг ўз эгаларига манзилли етиб боришини таъминламоқда. Бу орқали кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, жисмоний имконияти чекланган инсонларнинг ижтимоий-маиший турмуш шароитларини яхшилаш, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, уларнинг эртага эмас, бугун яхши яшашини таъминлаш, кам таъминланганлик даражасини камайтириш  ишларига муносиб ҳисса қўшилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!