Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Мақсад – ёнғинлар профилактикаси

27.03.2018. Қашқадарё вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси хизмати ходимлари,  тармоқ касаба уюшмалари шаҳар, туман кенгашлари раислари, йирик ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўлими бошлиқлари учун Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги асослари” мавзусида амалий ўқув-семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув машғулотларидан кўзланган мақсад олинган билим ва кўникмаларни жойлардаги объектларда фаолият олиб бораётган ишчи-хизматчиларга ўргатган ҳолда ёнғин хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига қатъий амал қилиш, келгусида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олишдир.

Семинарда иштирок этган ҳамда якуний тест синовларини муваффақиятли топширган тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтининг махсус сертификатлари топширилди.

Click to listen highlighted text!