Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Мақсадимиз – ҳаракатлар стратегиясига ҳамоҳанг

17.09.2018. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг фаоллиги, ташаббус ва ғайрат-шижоат кўрсатиши муҳим аҳамиятга эга.

Корхонамизда айни пайтда 1278 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 332 нафари ёшлардир. Сафимизни ёшлар ҳисобига тўлдириб бориш, уларни касбга қизиқтириш, малакасини ошириш, қулай меҳнат шароитлари яратишга йил сайин эътибор кучайтирилмоқда. Корхона касаба уюшма қўмитаси ва бошланғич ёшлар ташкилоти ўртасида ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган.
Айтиш жоизки, кейинги пайтларда ёшларимизнинг касб сирларини пухта эгаллашга, маҳоратини оширишга қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Масалан, акциядорлик жамиятимиз тасарруфидаги Қоракўл тумани электр таъминоти корхонаси диспетчери, доимо янгиликка интилувчан, серғайрат Тўлқинжон Абдураҳмонов касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танлови доирасида вилоятда ўтказилган «Энг фаол ёш энергетик» йўналишида биринчи ўринни эгаллади. У танловнинг якуний босқичида ҳам муносиб иштирок этди ва Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг дипломи ҳамда совғалари билан тақдирланди. Бугунги кунда жамоамизда унинг сафдошлари сони тобора кўпайиб бормоқда.
Яқинда корхонамизда «Ўзбекэнерго» АЖ ишга таклиф этади» ярмаркаси ўтказилди. Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлашга қаратилган мазкур тадбирда 48 нафар олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари қатнаш­­ди. Ишчи комиссия­­си Жондор, Олот, Ромитан ва Шофиркон туманларидаги электр таъминоти корхоналаридаги бўш ўринларига синовдан ўтган муносиб номзодлар саралаб олинди.
Корхонамиз ишчи, муҳандис-техник ходимлари олдида масъулиятли, аммо шарафли вазифалар турибди. Бу – вилоят иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолининг электр таъминотини яхшилашдан иборат. Бугунги ҳолатда АЖ балансида 1452,5 км.ли 35-110 кВ электр узатиш тармоқлари, 87 та подстанция, 14661,6 км.ли паст кучланишли (0,4-6-10 кВ) электр узатиш тармоқлари ва 4642 та трансформатор пункти мавжуд. Айни дамларда ҳудудимизда элект таъминотини янада яхшилаш билан бирга электр тармоқлари ва қурилмаларини 2018-2019 йилги куз-қиш мавсумига тайёрлаш жараёнлари ҳам жадаллик билан давом эттирилмоқда. Бунинг учун маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси етарли даражада меҳнат ҳамда дам олиш шароитларини яратган. Хавфсиз меҳнат ва техника хавфсизлиги қоидалари асосида режали иш ташкиллаштирилган. Бундан эса жамоа аъзолари ҳам, истеъмолчилар ҳам рози.

Деҳқон ЎРИНОВ, 
«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси

Click to listen highlighted text!