Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловининг ғолиблари аниқланди

07.12.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда  саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 24 нафар ўқувчи иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловининг дастлабки саралаш босқичида 1222 нафар ўқувчи иштирок этган эди.

Танловнинг республика босқичи видеоконференция алоқаси орқали суҳбат шаклида ўтказилиб, меҳнат ҳуқуқига оид умумий билим даражасини аниқлаш мақсадида махсус комиссия аъзолари томонидан берилган саволларга иштирокчиларнинг берган жавобларига қараб 100 баллик тизимда баҳолаб борилди.

Танловнинг шаффоф, холисона ва адолатли тарзда ўтказилишини таъминлаш мақсадида республика босқичи иштирокчилари билан ўтказилаётган суҳбатларни қолган барча ўқувчилар ҳамда уларнинг устозлари бевосита кузатиб боришлари учун зарур имконият яратиб берилди.

Якуний натижаларга кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларни қўлга киритдилар:

1-ўрин:

Очилова Машҳура Одил қизи – Жиззах вилояти, Жиззах шаҳридаги                       22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси;

2-ўрин:

Бекмуродов Раҳматулло Алишер ўғли – ИИВ Бухоро академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси;

3-ўрин:

Исломова Ниҳола Воҳидхўжа қизи – Тошкент вилояти, Паркент туманидаги 49-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;

3-ўрин:

Туратова Машҳура Тоҳиржон қизи – Жиззах вилояти, Янгиобод туманидаги 16-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.

Танлов комиссияси хулосасига биноан, бир хил балл тўплаган 2 нафар ўқувчи
3-ўринга лойиқ деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, ғолибларга махсус дипломлар билан бир қаторда қуйидаги совғалар топширилади:

1-ўрин соҳибига – ноутбук

2-ўрин соҳибига – планшет

3-ўрин эгасига – смартфон

Танлов иштирокчилари декабрь ойининг охирида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тантанали равишда тақдирланадилар.

Республика босқичининг якуний натижалари:

ФИШ Вилоят / туман Ўқув муассасаси ЖАМИ БАЛЛ
1 Очилова Машҳура Одил қизи Жиззах вилояти Жиззах шаҳар 22-ИДУМ 10-синф 71
2 Бекмуродов Раҳматулло Алишер ўғли Бухоро вилояти Когон туман ИИВ Бухоро Академик лицейи 3-босқич 70
3 Исломова Ниҳола Воҳидхўжа қизи Тошкент вилояти Паркент туман 49-мактаб 11-синф 68
3 Туратова Машҳура Тоҳиржон қизи Жиззах вилояти Янгиобод туман 16-мактаб 10-синф 68
5 Анорбоева Зиёдахон Ғайратжон қизи Жиззах вилояти Янгиобод туман 16-мактаб 10-синф 65
6 Маннонова Адиба Абдуҳошим қизи Жиззах вилояти Фориш туман Ижтимоий-иқтисодиёт КҲК 3-босқич 63
7 Амриллоева Исмоила Нишод қизи Бухоро вилояти Вобкент туман 18-мактаб 10-синф 61
8 Тойиров Абдурайим Эркин ўғли Бухоро вилояти Ғиждувон туман Саноат ва транспорт КҲК 3-босқич 61
9 Бахтиёрова Фарида Отабековна Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 12-мактаб 10-синф 60
10 Нарзуллоев Аҳмаржон Баҳодир ўғли Бухоро вилояти Вобкент туман 21-мактаб 10-синф 60
11 Рўзиматов Хожиакбар Мойдин ўғли Сирдарё вилояти Гулистон туман 13-мактаб 10-синф 59
12 Сайфуллаев Сардор Шерали ўғли Бухоро вилояти Ғиждувон туман 8-мактаб 10-синф 56
13 Нормуродова Фотима Анвар қизи Навоий вилояти Кармана туман 8-мактаб 11-синф 55
14 Аҳмадова Нозима Махаматжон қизи Тошкент вилояти Паркент туман 1-мактаб 11-синф 54
15 Назарбекова Дилдора Назиржон қизи Жиззах вилояти Фориш туман 59-мактаб 10-синф 53
16 Рахматова Нигора Қобил қизи Сирдарё вилояти Гулистон туман 13-мактаб 10-синф 50
17 Шукуруллаев Анваржон Зафар ўғли Сирдарё вилояти Гулистон туман 13-мактаб 10-синф 50
18 Усмонов Давронбек Азамқул ўғли Сирдарё вилояти Гулистон туман 13-мактаб 10-синф 47
19 Ғаффоров Шаҳзод Эркин ўғли Навоий вилояти Қизилтепа туман 13-мактаб 10-синф 46
20 Зоирова Сурайё Зокир қизи Сирдарё вилояти Гулистон туман 13-мактаб 10-синф 43
21 Бобомуродова Дилафрўз Хайрулло қизи Бухоро вилояти Вобкент туман 2-мактаб 10-синф 39
22 Болтаева Гули Шамсиддин қизи Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 5-мактаб 11-синф 38
23 Юнусова Нигора Шокиржон қизи Сирдарё вилояти Гулистон туман 13-мактаб 10-синф 34
24 Ҳабибуллаева Мақсуда Иззатулла қизи Сирдарё вилояти Гулистон туман 13-мактаб 11-синф 21
Click to listen highlighted text!