Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Меҳнат ҳуқуқи бўйича республика фан олимпиадаси ғолиблари аниқланди

06.06.2016. Меҳнат ҳуқуқи фани бўйича норасмий фан олимпиадасига айланган “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловининг республика финал босқичи якунланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, меҳнат соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган мазкур танлов 3 босқичда ўтказилди:

I босқич – ўқиш жойи бўйича дастлабки саралаш босқичи;

II босқич –Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри  бўйича ҳудудий босқич;

III босқич – республика бўйича финал босқичи.

Танловда иштирокчиларнинг билимлари тест, оғзаки савол-жавоб ҳамда ёзма ижодий иш шаклида баҳоланди.

Агар ўтган йили илк маротаба синов тарзида Тошкент шаҳри бўйлаб ўтказилган танловда 211 нафар ўқувчи қатнашган бўлса, жорий йилги танловда эса 1500 нафардан кўпроқ ўқувчи иштирок этди.

Жорий йилнинг 6 июнь куни танловнинг республика финал босқичи ўтказилиб, ҳудудий саралаш босқичларда дастлабки 3 та ўринни эгаллаган жами 42 нафар ўқувчи иштирок этди.

Республика финал босқичи замонавий технологияларнинг имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда барча ҳудудларда бир вақтда онлайн тарзда ташкил этилди.

Финал босқичининг якуний натижаларига кўра, Хоразм вилояти Урганч автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Одилбек Сотиболдиев (110,3 балл) 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Сирдарё вилояти Гулистон 2-академик лицейи ўқувчиси Дурдона Маматқулова (107 балл) 2-ўринни, Фарғона шаҳар Ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиси Ойбек Умаров (103 балл) 3-ўринни эгаллади.

Ғолибларга қимматбаҳо совғалар ҳамда дипломлар топширилади.

Республика финал босқичининг якуний натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Print Friendly
Click to listen highlighted text!