Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Меҳнат кодексини биласизми?” онлайн викторинаси якунланишига битта тур қолди

17.03.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Юридик клиникаси веб-сайтида (www.viktorina.yk.uz) аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг йигирма йиллиги муносабати билан «Меҳнат кодексини биласизми?» онлайн викторина эълон қилинди.

Викторина Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси қабул қилинган сана – 2015 йил 21 декабрь кунидан бошланиб, Меҳнат кодекси кучга кирган сана – 2016 йил 1 апрель кунига қадар ўтказилади.

Викторина 10 турдан иборат бўлиб, ҳар бир турда иштирокчиларга 8 та тест саволи (тўртта жавоб вариантлари билан) ҳамда 2 та муаммоли савол (казус) тақдим қилинади.

Бугунги кунгача Викторина ўтказилаётган сайтга 7 минг нафардан кўпроқ киши ташриф буюрди. Ҳозирда Викторинанинг 9-тури давом этмоқда ва 878 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтган.

Викторинада ҳуқуқшунослар, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари, юридик соҳада таҳсил олувчи ОТМ талабалари ва ўрта махсус таълим муассасаси ўқувчилари, турли вазирлик ва идоралар ходимлари, адвокатлар ва аҳолининг бошқа тоифалари иштирок этмоқда.

Викторина ҳақида бир қатор электрон ОАВларда хабар чоп этилди, хусусан, Daryo.uz, Kun.uz, Norma.uz, Sharh.uz ва бошқалар. Шунингдек, Викторина ҳақидаги хабар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси сайтида ҳам чоп этилди.

Шунингдек, “UzInfoCom” маркази билан ўрнатилган ҳамкорлик асосида Марказ тизимида бўлган бир қатор сайтларга (index.uz, tanlov.uz, fikr.uz) хабарлар жойланди, шунингдек, Миллий қидирув тизимига (www.uz) Викторинанинг реклама баннери жойланди.