Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнат муҳофазаси бўйича қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар жойларга етказилмоқда

23.06.2017 Сўнгги пайтларда меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар тизимли равишда жойларга етказиб борилмоқда. Бу борада бошланғич ташкилотлар, тармоқларда маълум ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма ташкилотлари пойтахт туман кенгашлари раислари иштирокида бўлиб ўтган семинар-машғулотида айнан шу масалаларга урғу бериб ўтилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 246-сонли қарори, ёзги мавсумда шаҳар ичидаги умумтаълим мактабларида болалар учун ташкил этилган оромгоҳларда уларни мароқли хордиқ чиқариш, хавфсизлигини таъминлаш борасида ишларни ташкиллаштириш, шунингдек, таълим тизимида меҳнат муҳофазаси масалаларини янги ташаббуслар, яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!