Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«Меҳнат муҳофазаси – давр талаби” тарғибот тадбири

23.02.2021. Жорий йилнинг 22 февраль куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши биноси мажлислар залида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлар касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимига қарашли Жиззах вилоятида фаолият юритаётган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари  иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга мурожатномаси мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, меҳнат муҳофазасига оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларга критилган  янгиликлар, иш берувчилар томонидан ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, жамоа шартномасидаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битмни  бажарилиши тўғрисида тарғибот тадбири  бўлиб ўтди. 

Тадбирни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Каримов кириш сўзи билан очди. 

 Тадбирда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори И.Жабборов, меҳнат ҳуқуқ инспектори С.Нуруллаев, ҳамда касаба уюшмалари туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, тизимга қарашли бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар, меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган вакиллар иштирок этишди. 

Сўз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори И.Жабборовга берилди. И.Жабборов  2020 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожатномасини мазмун-моҳиятини тушунтирди ва асосий ташаббуслари бўйича тайёрланган видио роликни намойиш этди. 

 Мурожаатномада кўтарилган масалалар – юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар жараёнини айнан шу нуқтаи назардан таҳлил этиш мақсадга мувофиқ. 

Мурожаатномани диққат билан ўқир эканмиз, мамлакатимизнинг реал сиёсий ва иқтисодий салоҳияти унинг кейинги жадал ривожланиши йўлида қўйилган улкан вазифаларга мутаносиб кела бошлаганини кузатамиз. Ваҳоланки, ҳатто бир неча йил аввал ҳам аҳвол мутлақо бошқача эди. 

Бошқаларга бўлган ҳурматимизни сақлаган ҳолда очиқ айтиш керакки, бугунги кунда минтақа мамлакатлари ичида фақат Ўзбекистонда барча йўналишларда, ҳеч бирини биринчи ва иккинчи даражалига ажратмаган ёки қайсиларинидир кейинга қолдирмаган ҳолда, кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида олиб борилаётган бугунги ислоҳотлар айнан шу хусусияти билан алоҳида аҳамиятга эга. 

Мурожаатномада баён этилган амалга оширилган ишларнинг мазмун-моҳияти, йўналиши, объектив баҳоси ҳамда келгусида қилиниши керак бўлган ишлар тавсифи Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёни ортга қайтмас характер касб этганидан далолат беради деди. 

 Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқи инспектори Сухробжон Нуруллаев сўзга чиқиб, мазкур мурожаатномада фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришташкилот ва корхона ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, ижтимоий иқтисодий масалаларни ҳал қилишда касаба уюшмалари кафолатлари, касаба уюшмаларининг иш берувчилар, давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш йўналишида белгилаб берилган масалалар тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтди. Шунингдек, ушбу мурожаатномани тўлиқ ўрганиш ва ўзимизга тегишли вазифаларни белгилаб олиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаган ҳолда, ҳар бир ходим ўз ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланишида, айниқса, турли тоифадаги ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қатламига мансуб, шунингдек, меҳнат фаолиятини бошлаган ёш ходимлар учун ҳуқуқий саводхонликни ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.  

Шунингдек тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунлари, шунга оид бошқа норматив ҳуқуқий  ҳужжатлардаги янгиликлар, жамоа шартномаси ҳақида маълумот, жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимини шакллантириш асослари, жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига киритиладиган масалалар – меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битимходимларга бепул бериладиган махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларимеҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибииш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишиш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказишходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказишходимларни меҳнат муҳофазаси соҳасида ўқитиш (малакасини ошириш) юзасидан тадбир иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берилди.  

Тарғибот тадбири ўзаро фикр-мулоҳазалар, савол-жавоблар билан ўз якунига етди. 

Икром Жабборов 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори 

Сухробжон Нуруллаев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори

Click to listen highlighted text!