Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнат муҳофазаси- долзарб масала

26.04.2019. Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Ҳаётимизнинг катта қисмини иш жойларида ўтказамиз. Шунинг учун ҳам ишхона иккинчи уйимиз деймиз. Ҳар бир ишчи-ходим ўз вазифасини лозим даражада бажаришида, ишидан қаноатланишида, оиласи бағрига соғ-саломат қайтишида, ўтган кунидан ва жамоасидан рози бўлишида меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилишнинг аҳамияти катта,-дея эътироф қилди бирлашма раиси Даврон Аллақулиев тадбирни бошлаб бераркан.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятига доир видеороликни иштирокчилар қизиқиш билан томоша қилдилар. Федерация кенгаши юридик бўлими мудири Ҳ. Премқулов мамлакатимизнинг меҳнат қонунчилигида меҳнат муҳофазаси масаласига алоҳида ўрин берилганлиги, бу давлатимизнинг ҳам доимий диққат-эътиборида эканлигини таъкидлаб ўтди. Федерация мутасадди ходими нима учун дунё миқёсида меҳнат муҳофазаси масаласига эътибор қаратилаётганлигини рақамлар ва фактларга таянган ҳолда асослаб берди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги қонунининг амалга татбиқ этилиши,  ишларни бехатар олиб бориш услублари, ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлдиган бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш чора тадбирлари, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, меҳнат шароитларининг умумий касб касалликлари, меҳнат жароҳатлари келиб чиқишидаги аҳамияти ва нохуш ҳолатларини олдини олиш йўллари, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатланиш хавфлилиги юзасдан аттестациядан ўтказишни ташкил этиш масалаларини  атрофлича муҳокама қилинди.

Вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат техник инспектори Халила Исақжанов, Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Хоразм ҳудудий бошқармаси инспекцияси бошлиғи Болтабой Рахматуллаев, “Ўзагросуғурта” компанияси Хоразм вилоят филиалининг бўлим бошлиғи Қаҳрамон Абдуқадиров, вилоят ДСЭНМ мутахассиси Азамат Сапаев ва бошқаларнинг мавзу доирасидаги маърузалари иштирокчиларни баҳс-мунозараларга чорлади.

Тадбир доирасида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

“Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”, “Меҳнат муҳофазаси  бўйича ёш мутахассис” номинациялари ғолиблари диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлдилар.

Click to listen highlighted text!