Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Меҳнат муҳофазаси ойлиги” доирасида семинар

28.06.2019. Тошкент вилоятидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва ишчиларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, ишчи ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши ташаббуси билан жорий йил 26 июнь куни Тошкент иссиқлик электр станцияси” Унитар корхонасида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида “Меҳнатни муҳофаза килиш ойлиги” муносабати билан ўтказилган семинарда Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

– Касаба уюшмалари аъзо бошланғич ташкилот, корхона ва муассасаларида ишчи ходимларнинг меҳнат муҳофазаси борасида, жумладан: белгиланган меҳнат ҳақи, қисқартирилган иш вақти, қўшимча меҳнат таътили, жабрланган ишчи-ходимлар учун товон пуллари, бепул даволаш-профилактика, иш ўринларини шаҳодатдан ўтказиш, махсус кийимлар, оёқ кийимлари, озиқ-овқатлари, сут махсулотлари, шахсий ҳимоя ва гигиена воситаларини берилиши тартиб қоидалари, меъёрлари тўғрисида вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Собиржон Эрбўтаев батафсил тўхталиб ўтди.

Семинарда малакали мутахассислар томонидан “Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ходисаларни ва касб касалликларини олдини олиш”, “Меҳнатда жабрланган ходимларга ногиронликни белгилаш тартиби тўғрисида” ва “Ходимларни ҳаётини суғурта қилиш ҳамда ишлаб чиқаришда жабрланган ходимлар учун суғурта тўловларини ундириш тартиби” мавзусидаги маърузалар тингланди. Шунингдек, меҳнат муҳофазасига оид  долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, меҳнат жараёнида ходимларнинг хавфсизлиги ва иш қобилиятини сақлаш мақсадида ҳар бир касб учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш, ходимларга дастур асосида дастлабки ва даврий ўқитиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида  йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Ўқув-семинарлари йил давомида барча туман ва шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Шокир Хазраткулов

вилоят касаба уюшмалари Бирлашмаси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси

Click to listen highlighted text!