Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича кўрик-танлов ўтказилмоқда

12.02.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108“с”-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги Низомга асосан, кўрик-танловнинг вилоят босқичини сифатли ва самарали ўтказиш мақсадида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида тармоқ касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотлари иштирокида кўрик-танловнинг мазмун моҳияти тўғрисида семинар ўтказилди.

Иштирокчиларга  Низомнинг иловаларида  кўрсатилган саволлар бирма-бир ўқиб-эшиттирилиб, ҳар бир саволга алоҳида тўхталиб ўтилди. Берилган саволларга тўғри жавоб топиш мақсадида асословчи ҳужжатлар ва фотосуратларни илова қилиш тартиби тушунтириб берилди.

Семинар жараёнида 120 та корхонадан 140 нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ва меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандислар  иштирок этди.

Click to listen highlighted text!