Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан” Республика кўрик-танлови

27.03.2018. Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилаётган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги  бўйича жамоатчилик  назоратини ташкил этиш юзасидан” танловнинг вилоят босқичи якунланганлиги муносабати билан, ғолибларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда тармоқ  касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари, тармоқ Республика кенгашларининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари, йирик корхоналар вакиллари иштирок этди.

Комиссиянинг якуний хулосасига кўра тармоқлар бўйича:

Вилоят таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимида “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида Зомин тумани 51-сон умумтаълим мактаби;

“Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациясида Жиззах Давлат педагогика институти академик лицейи;

“Энг яхши ташкилот” номинациясида Жиззах Давлат педагогика институти;

Вилоят Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимида “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят автомобил мактаби;

Вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаМеҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациясида Фориш тумани маиший хизмат касб-ҳунар коллежи;

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида  Ш.Рашидов тумани маиший хизмат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи;

 “Энг яхши ташкилот” номинациясида “JIZZAKH TEXTILE”  МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси;

Вилоят Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясида  Вилоят Силга қарши кураш диспансери;

 Вилоят Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимида “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси;

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимида “Энг яхши ташкилот” номинациясида Зарбдор пахта тозалаш акциядорлик жамияти;

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясда “Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти;

“Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациясида “Кузги хирмон” фермер хўжалиги танлов ғолиблари деб топилди.

Ғолибларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг   1-, 2- ва 3-даражали дипломлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!