Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати ходимларининг малакаси оширилди

20.08.2018. Жорий йилнинг 13-18 август кунлари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги Ўқув марказида малака ошириш бўйича ўқув курси ўтказилди. Унда Федерация Кенгаши тизимидаги тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, Қорақалпоғистон, вилоятлар, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирок этдилар.

Дастур доирасидаЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Републикаси Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекециясининг малакали мутахассислари томонидан ўқув-тренинглар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг янги тахрири; Меҳнатни муҳофаза килиш сохасидаги махсус ваколатли давлат органлари; Меҳнатни муҳофаза қилишнинг меъёрий ҳуқуқий асослари; Халқаро меҳнат ташкилотининг фаолияти; Меҳнат соҳасидаги халқаро нормалар; Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига тақдим этган Мурожаатномасининг мазмун моҳияти; 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси; Пенсия таъминотига оид норматив ҳуқуқий хужжатларга киритилган ўзгартиришлар; Меҳнат жароҳати ва касб касаллигига чалинган фуқаролар соғлигига етказилган зарарни тўлаш қоидалари; Имтиёзли пенсияга чиқиш хуқуқини берувчи №1,2,3 сонли рўйхатлар; Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни имтиёз ва кафолатларини таъминлаш механизми; ишлаб чиқаришда мажбурий тиббий кўриклар; тиббий меҳнат эксперт комиссиялари фаолияти ҳамда касаба уюшмаларининг ижтимоий шерикликда муносиб меҳнат доирасидаги вазифалари хусусида амалий тажрибалар ўртоқлашилди.

Тадбир давомида тингловчиларнинг машғулотлар юзасидан фикр-мулоҳазалари эшитилди, қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олинди.

Ўқув курси якунида қатнашчилар томонидан билимлар оширилишининг долзарблиги, унинг самарали ўтганлиги, таҳлил этилган ва музокара қилинган мавзулар бўйича тушунтириш ишларини тармоқ тизимида ва ҳудудларда янада кенгроқ тарғиб қилиб ўтказишлари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ўқув курсини тамомлаган мутахассисларга “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака оширганлик ҳақида” сертификатлар топширилди.

Click to listen highlighted text!