Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнат муҳофазаси вакиллари билан жамоатчилик назоратини кучайтирамиз

Жорий йилнинг 17-21 декабрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларида фаолият юритиб келаётган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда корхона ва ташкилотларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари учун малака ошириш ўқуви ўтказилди.

Ўқув жараёнида 25 нафар тингловчилар иштирок этишиб, уларга Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги Қонуни (янги таҳрири),  Корхона ва ташкилотларда сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари, Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиясининг меҳнат муҳофазаси ҳолатлари юзасидан жамоатчилик назорати бўйича вазифалари ва фаолияти, Меҳнатда жароҳатланган ва боқувчисини йўқотган шахсларга зарар тўловларини тўлаш тартиби ҳамда Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги мавзулари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар учун амалий машуғулот сифатида “Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи”га олиб борилди унда,

касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия раисининг фаолияти;

– меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан олиб бориладиган ишлар тўғрисида;

– жамоа шартномасида меҳнат муҳофазаси  Битими тадбирларини амалга ошириш жараёнлари билан таништирилди;

– иш жойларида яратилган шароитлар, бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда касаба уюшмаларининг вазифалари тўғрисида тушунтириш берилди.

Шунингдек, тингловчилар учун “Муқумий” номидаги драма театирида маданий тадбир хамда “Алоқа тарих” музейи ва Тошкент шаҳрида мустақиллик давридаги бунёдкорлик ишлари билан таништирилди.

Ўқув машғулоти якунлари бўйича тест синовлари ўтказилди, тест натижалари бўйича тингловчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази томонидан “Сертификат”лар топширилди.

Ўқув машғулотининг ўтказилишидан мақсад, ишчи-ходимларнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимини янада самарали йўлга қўйиш ҳамда уларга зарур шарт-шароитлар яратилишида касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар фаолияти самарадорлигини оширишга эришишга қаратилди.

Б.Мирзаев

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий комуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бош мутахассиси

Click to listen highlighted text!