Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнатга муносиб ҳақ тўланиши лозим!

14.10.2020. Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши, ушбу Қонун билан касаба уюшмалари инспекциялари фаолиятининг қайта тикланиши ўз навбатида касаба уюшмалари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг амалий жиҳатдан янги пағонага кўтарилишига, касаба уюшмаларининг бу борадаги фаолиятини тубдан такомиллаштирилишига ҳуқуқий замин яратди.

Шунга кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Бухоро вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномаларини, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларнирасмийлаштириш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, терим учун иш ҳақининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи таъминланиши устидан жамоатчилик назорати амалга оширилмоқда.

Бу борада вилоятнинг 7 та туманида 21 та фермерхўжалигининг пахта далаларида, шунингдек 5 та корхона ва ташкилотларда ўтказилган жамоатчилик назорати жараёнида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда айрим ҳолларда теримчиларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари тўлиқ таъминланмаётганлиги ҳолатлари ҳам аниқланмоқда.

Хусусан, мониторинг давомида Пешкў тумани “Боғимусо” МФЙ ҳудудидаги “Нурли само таровати” фермер хўжалиги ва Когон тумани “Баҳор шанс текстиль” МЧЖга қарашли Туткунда МФЙ Жомард қишлоғи пахта даласида Когон шаҳар “Хўжабарги” МФЙдан 40 нафар, “Беруний” МФЙдан 38 нафар теримчини тегишли шартномаларсиз пахта йиғим-теримига жалб қилинганлиги аниқланди. Бу каби ҳолатлар юзасидан вилоят бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси хабардор қилиниб, фермер хўжаликлари раҳбарлари, отряд бошлиқларига шартномаларни тегишли тартибда расмийлаштириш ишлари юзасидан амалий ёрдам берилди.

Бундан ташқари, Жондор тумани “Далмунобод” ҚФЙ ҳудудидаги “Бухоро баҳор даласи” фермер хўжалигитеримчиларига терим ҳақи тўланмаётганлиги аниқланиб, жорий йилнинг 7 октябрида тегишли тўлов қайдномаларининг расмийлаштирилиши ҳамда 183 нафар теримчиларга 101 625 000 сўм терим пули ундириб берилди.

Шунингдек, Бухоро вилояти бўйича меҳнат инспекторлари Муроджон Арслонов, Ҳайитбек Барноев томонидан ўрганишлар жараёнида теримчиларнинг овқатланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилмаганлиги, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинмаётганлиги каби ҳолатлар ҳам аниқланиб, бундай ҳолатлар жамоатчилик назорати натижасида бартараф этилган.

Юртимизнинг барча вилоятлари каби бизнинг навқирон Навоий вилоятимизда ҳам оқ олтинимиз, миллий бойлигимиз пахта хом-ашёсини нес- нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш учун вилоятимизнинг кўнгилли теримчиларига яратилган шароитлар, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, терим пулларини ўз вақтида тўланиши устидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Навоий вилояти бўйича инспекторлари томонидан жамоатчилик асосида ўрганишлар олиб борилмоқда – дейди жамоатчилик назоратини олиб бораётган касаба уюшмаларининг инспекторлари Алишер Рахматов ва Махбуба Камбарова.

Вилоятнинг 5 та, Кармана, Қизилтепа, Хатирчи, Навбаҳор ҳамда Конимех туманларида пахта етиштирилиб, бугунги кунда ушбу туманларда пахта йиғим-терими давом эттирилмоқда.

Жамоатчилик назорати амалга оширилган Навбаҳор туманидаги “Мезит” ва “Қаҳрабо” фермер хўжаликларида 7 нафар ёлланма ишчи билан шартнома имзоланмаганлиги ҳолати аниқланиб, касаба уюшмаларининг вилоят бўйича инспекторлари томонидан ушбу камчиликлар жойида бартараф этилган.

Пахта йиғим-терими даврида касаба уюшмаларининг вилоят бўйича инспекторлари томонидан 5 та пахтачилик туманларида жами 21 маротаба ўрганишлар ўтказилган, ўрганишлар давомида 22 та қонунбузулиш ҳолатлари  аниқланган. Жумладан, зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича 7 та, теримчилар билан шартномалар тузилмасликка оид 4 та ва санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик юзасидан 11 та ҳолатлар аниқланиб, бартараф этилган.

Навбаҳор туманидаги “Янги майса” фермер хўжалиги томонидан 84 нафар уюшмаган аҳолидан иборат кўнгилли теримчиларнинг 9 кунлик жами 49 783 000 сўм терим пуллари тўланмаганлиги юзасидан фермер хўжалиги раҳбари ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори номига меҳнат инспекторлари томонидан кўрсатмалар киритилиб, натижада терим пуллари жойида тўланишига эришилган.

Касаба уюшмаларининг инспекторлари томонидан жамоатчилик назорати ишлари давом эттирилмоқда. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси

Click to listen highlighted text!