Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнаткашларни соғломлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида

17.09.2021. Қайсики юртда ҳар бир инсон ҳаёти, қадри, унинг соғлиғига эътибор юксак даражада бўлар экан, бу албатта ўша мамлакатнинг келажаги барқарорлиги, одамлар турмушининг ободлигидан дарак беради.

Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, халқимизни соғломлаштириш йўналишида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Хусусан, Касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфида 24 та санаторий ва битта дам олиш уйи фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, юртдошларимизга ҳамда ҳорижий давлатлар фуқароларига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.

Мазкур йўналишлардаги ишлар кўламини кенгайтириш, меҳнаткашларни сифатли соғломлаштириш билан янада кенгроқ қамраб олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси янги санаторийларни барпо этиш ва мавжуд сиҳатгоҳларнинг қабул қувватини ошириш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, шу билан бирга янги иш ўринларини ташкил этиш борасида ҳам тизимли ишларни олиб бормоқда. Сирасини айтганда, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш ишлари сифати оширилиб, имкониятлар кенгайтирилмоқда.

Хусусан, охирги 5 йил давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан:

  • янги санаторийлар;
  • дам олиш уйлари;
  • меҳмонхоналар;
  • болалар соғломлаштириш оромгоҳларини қуриш;
  • ушбу масканларни ҳамда мавжуд санаторийларни замонавий тиббий техника воситалари, мебель жиҳозлари билан таъминлаш;
  • меҳнаткашлар фарзандларини соғлом қилиб вояга етказишга хизмат қилувчи спорт мактабларини очиш ишларига жами 653 млрд. 579 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Жумладан, Сирдарё вилоятида “Янгиер”, Тошкент вилоятида “Кўҳинур”, Сурхондарё вилоятида “Хўжаипок” санаторийлари, “Хўжаипок ота дам олиш маскани” барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

“Зомин” санаторийсида янги “Она ва бола бўлими”, “Оқтош” санаторийсида янги ётоқ ва ошхона биноси, “Оқ тош шаббода” санаторийсида янги ётоқ биноси, “Турон” ва “Умид гулшани” санаторийларида янги ошхона биноси барпо этилди.

Юқоридаги ишлар натижасида қўшимча равишда жами 1227 та янги иш ўрни ва 2 286 нафар дам олувчи учун янги ётоқ ўринлари ташкил этилиб, йилига қўшимча равишда 68 580 нафар фуқарони дам олдириш ва соғломлаштириш имконияти яратилди.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!