Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнатни муҳофаза қилиш борасида ҳамкорлик

05.02.2018. Бугунги кунда ахборот технологиялари кириб бормаган соҳа қолмади. Қайси бир жабҳани олмайлик қулайлик, ошкоралик ва тезкорлик бобида замонавий ахборот технологиялари янгиланишларнинг муҳим омилига айланиб бораётир. Шу боис юртимизда иқтисодий-барқарорлик, ижтимоий фаровонликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш учун барча соҳада ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Таъкидлаш зарурки, ахборот технологиялари соҳаси корхоналарида хавфсизлик даражаси бўйича ҳалқаро стандартлар талабига жавоб берадиган янги қурилмалар ўрнатилиши натижасида ходимларга яратилаётган меҳнат шароитлари кундан-кунга яхшиланиб, иш унумдорлиги ошмоқда. Шунингдек, ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш мақсадида иш ўринларини аттестациядан ўтказиш ишлари тизимли равишда ташкил этилмоқда. Жумладан, 2017 йил давомида “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 4 та, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 8 та филиалида иш ўринлари аттестациядан ўтказилди.

Ўтказилган аттестация натижаларига кўра ходимларга йиллик қўшимча меҳнат таътилига чиқиш ҳамда амалдаги меъёрларга мувофиқ махсус-кийим ва шахсий химоя воситалари билан таъминлаш каби имтиёзлар белгиланди.

Ушбу ишларни тизимли давом эттириш мақсадида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида вазирлик тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларга муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш, тиббий кўрикларни ташкил этиш  каби тадбирларни ўз ичига олган қўшма тадбирлар режаси тасдиқланди. Қўшма тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда вазирлик масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳи томонидан назорат олиб борилмоқда.

 

М.Хайдаров

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси

Click to listen highlighted text!