Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнатни муҳофаза қилиш фаолиятида шериклик

13.12.2018. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича фаолият олиб бораётган ходимлар орасида тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қошида ташкил қилинган “Qoraqalpoq biznes ta’lim” ўқув маркази Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими билан ҳамкорликда шартнома асосида 40 соатлик дастур билан Республикадаги бир қатор корхона, ташкилот ва муассасаларда ўқув-семинарлари ташкил қилди. Ўқиш жараёнида тренерлар ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини олиб бориш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, ҳавфсизлик белгилари ва бир қатор соҳага оид мавзуларда маърузалар ўқилди. Ташкил қилинган семинарлар якуни бўйича 2017-2018 йиллар давомида тингловчиларга 322 та сертификат топширилди.

(Фото УзА)

Click to listen highlighted text!