Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Муҳокама

10.01.2017. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олмазор туман кенгашлари ҳамкорлигида «Касаба уюшмалари фаолиятига оид қонунларга киритилган ўзгартишлардан келиб чиқадиган вазифалар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Абдувоҳид Тошпўлатов, шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи Равшан Маҳамадалиев «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ва янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритишди.

Шунингдек, меҳнат муҳофазасига оид бошқа маълумотлар, касб касалликларининг олдини олиш, иш берувчи ҳамда ходим ўртасидаги муносабатлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!