Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«Ниятимиз эзгу, натижа ҳам шунга яраша бўлади» дейди Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Шуҳрат Мусаев

11.09.2018. Закий аждодларимиз доимо айтишганидек, дунёдаги энг улуғ яхшилик бировга беминнат ёрдам беришдир. Кўмакка муҳтож кишига қилинган савоб баайни қақраб ётган ерга оби ҳаёт етказиш билан тенг.

Касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилаётган ҳар бир инсон кўнглида ана шундай жавоҳири бор фидойи­лардир десак, янглишмаймиз. Куннинг қайси қисмида учратманг, бу соҳа вакилларини элдошлари дарди билан ёнган, қилган савобли амалидан рози ҳолда учратасиз.
– Бугун билан кечанинг бир хил ўтиши қалбдаги истак­лар, ёрқин келажакка ин­­тилиш ҳиссининг йўқолишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам инсон доимий равишда ўз устида ишлаши, ҳар кунини янгиликлар, хайр­­ли ишлар билан бойитиб бориши керак, – дейди Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Шуҳрат Мусаев. – Бизнинг қизғин фаолиятимизда эса бу ўзини касаба уюшманинг устувор вазифаларини амалга оширишга бағишлашда кўринади. Зеро, қанчадан-қанча кишилар тақдирини интилишларимиз, ташаббусларимиз ва фидойилигимиз маҳсулига боғлаган. Ишончни оқлаш эса ҳаммасидан муҳим бўлиши шарт.
Дарҳақиқат, касаба уюшмаси ва ходимлар учун асосий ҳужжат – жамоа шартномаси шартларини бажариш орқали кўплаб оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий мафаат­дорлиги ортмоқда. Хусусан, 283 та корхона ва ташкилотларда 387 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш ишлари амалга оширилди.
Жойларда касаба уюшмасига аъзолик афзаллик­ларини асослаш юзасидан тизимли иш ташкил этилаётир. Натижада шу кунга қадар 778 та корхона ва муассасадаги 8613 нафар ходим касаба уюшмаси сафига олиниб, уларнинг ижтимоий-иктисодий манфаатлари жамоа шартномаларини тузиш орқали ҳимояга олинди.
Юртдошларимизнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларга керакли ёрдам кўрсатиш борасида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр давомида Бирлашма Кенгашига фуқаролардан 95 та мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаатлар юридик бўлими томонидан ҳал этилиб, шундан 134 таси қаноатлантирилган, 251 таси тушунтириш орқали ҳал этилди, 9 таси иш юритувида, битта мурожаат рад этилди. Иш берувчиларга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 6 та тақдимнома берилди, шундан 5 таси иш берувчилар томонидан қаноатлантирилди, бир нафар фуқаронинг мурожаати фуқаролик ишлари бўйича судда ҳал этилиб, 3 200 000 сўм (уч миллион икки юз минг сўм) ходимнинг иш ҳақи ундириб берилди. Шу билан биргаликда фуқаролик ишлари бўйича судлар билан ҳамкорликда суд мажлисларида 6 нафар фуқаронинг манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этилди ва улар ишга тикланиб, 15 620 000 (ўн беш миллион олти юз йигирма минг сўм) иш ҳақи ундириб берилди ҳамда шу орқали касаба уюшмалари аъзоларининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.
Бундан ташқари, 150 та хўжалик шартномалари, 58 та жамоа шартномаси ва келишувлар, қарор ва фармойиш­лардан 45 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда 10 та туман кенгашлари, 28 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида меҳнат муносабатларига риоя этилиши юзасидан амалий ёрдам берилди.
Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган муаммо, камчиликларни аксарияти жойларда ижобий ҳал этилишига эришилди ва касаба уюшмалари томонидан моддий ҳамда маънавий кўмак берилди. Жумладан, 300 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 нафарига 2 та тикув машинаси, 11 нафарига газ плита, 3 нафарига электр печ ва 2 нафар оила фарзандларига ­кийим-кечак, 7 нафарига газ баллонлари ҳамда 1 нафар фуқарога телевизор олиб берилди. Бир нафар фуқаро Чортоқ санаториясида даволаниш учун бепул йўлланма билан таъминланди.
Бундан ташқари, қарор ижроси юзасидан бугунги кунда шаҳар ва туманлардаги кам таъминланган 300 та оила хонадони таъмирланиб, 840 тасига маиший техника олиб берилди.
Халқ манфаати, юртимиз тараққиётига улуш сифатида амалга оширилаётган ишларга бирлашма ўз ҳиссасини қўшишнинг ноанъанавий усулларини танлади.
Хусусан, бирлашма тасарруфидаги тоғли Мамай қиш­лоғида жойлашган «Камалак» оромгоҳида 9 ой (болаларни соғломлаштириш мавсумидан ташқари пайтда) давомида фаолият юритадиган дам олиш маскани фаолия­­­ти йўлга қўйилди. Дам олиш масканининг саломатликни тиклаш дас­турига оромгоҳга туташ Тош­бақатоғ бағрида тонгги гимнастика машқларини ўтказиш, шу ҳудуддан табиий ҳолда йиғиштириб олинган доривор гиёҳлардан дамлама ва коктейллар тайёрлаш киритилган. Бундан ташқари, соғлом овқатланиш, массаж ва шифобахш сувли муолажалар натижасида нафақат кўнгилли ҳордиқ чиқариш, балки саломатликни тиклаш мумкин.
Шу каби афзалликларни бирлашма қошида ташкил этилган «Зафар Олимпиячи» дам олиш маскани ҳам тақдим этмоқда. Ушбу маскан йил давомида фаолият юритади, унда оилавий ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар мавжуд. Дарвоқе, мазкур масканда кураш бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистон терма жамоалари XVIII Осиё ўйинларига якуний тайёргарлик машғулотларини ўташди.
Бирлашманинг навбатдаги ташаббуси зиё манбаи бўлмиш китоб билан боғлиқ. Мус­тақиллик байрамига муносиб туҳфа сифатида тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилган Бирлашма биносининг биринчи қаватида «Зиё маскани» ташкил этилмоқда.
Мазкур масканда ўн мингта китоб фондига эга кутубхона, канцелярия моллари сотуви ва хизматлари бўлими, электрон китоб мутолааси учун махсус WI-FI ҳудуди ҳамда маънавий ҳордиқни мустаҳкамлаш учун ноёб гуллар бурчаги ташкил этилмоқда.
Касаба уюшмасига юмуш билан келган инсонларнинг бўш вақтда текин китоб ўқишига шароит яратамиз, қолаверса, атрофимиздаги 10 дан ошиқ ўқув мас­кани талабаларининг китоб мутолаасига шароит яратамиз. Бу хизматлар мутлақо бепул асосда ташкил этилади.
Касаба уюшмадан наф топ­ган юртдошимиз борки, ўзи ҳам бирор фойдали иш билан жавоб қайтаришга киришаётганига ҳаётда кўп бор гувоҳ бўлмоқдамиз. Зеро, ният эзгу экан, самара ҳам шунга муносиб бўлгуси.

Click to listen highlighted text!