Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот шакллари тасдиқланди

03.07.2015. 2015 йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан Адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ишлаб чиқилган.

Ушбу буйруқ билан 3 та ҳисобот шакли тасдиқланди:

– нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли;

– нодавлат нотижорат ташкилоти ҳудудий бўлинмасининг фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли;

– халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилоти ваколатхонасининг/ филиалининг фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли.

Мазкур ҳисобот шакллари билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин.

Click to listen highlighted text!