Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Очиқ мулоқот” ўтказилди

12.03.2019. Жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва “Ўзбекэнерго” АЖ ҳамкорликда тасдиқланган 2019 йилда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, тармоқ тизимидаги ёшларни ҳар томонлама ижтимоий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, уларни қизиқиш, таклиф ва ташаббусларини ўрганиш, ёшларга меҳнат муҳофазаси йўналишида тушунчалар бериш мақсадида, Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан, Андижон вилоятида жойлашган корхоналардаги ёш ходимлар, касб-ҳунар коллежи талабалари ҳамда Андижон машинасозлик институти Энергетика соҳаси битирувчи талабалари билан “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти катта мажлислар залида “Очиқ мулоқот”  ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Б.Абдуллаев,  Меҳнат мухофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси О.Мирзаевлар, шунингдек Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар бирлашмаси раиси Файзуллоҳ Дадажоновлар иштирок этди.

Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Бобурмирзо Абдуллаев бугунги кунда тармоқ касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмаси томонидан  тизимидаги ёшлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб, ёшларни ҳар томонлама ижтимоий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, уларни ўйлантираётган ҳаётий ва касбий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш шунингдек, қизиқиш, таклиф, ташаббусларини ўрганиш борасида ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида гапирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнат мухофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси Одилжон Мирзаев, тадбир иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш,  ходимлар учун соғлом ва хавфсиз иш шароитлари яратиш, бўйича ҳам  бугунги кунда олиб борилаётган ишлар ҳамда “Мехнат муҳофазаси ва хавфсизлиги” мавзусида маълумотлар берди.

Тизмидаги корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишидаги ишлар таҳлиллари, ёшлар билан содир бўлаётган бахтсиз ходисалар билан ўртоқлашиб меҳнат мухофазаси йўналишида ўз фикр мулохазаларини билдирди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган Очиқ мулоқотда, иштирокчи ёшларни  қизиқтирган саволларига Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари томонидан жавоб берилди. 

О. Мирзаев

Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассис

Click to listen highlighted text!