Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Огоҳлик давр талаби

08.02.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Огоҳлик давр талаби” мавзусида навбатдаги “Маънавият соати” ўтказилди.

Ёшларни ёт иллатлар таъсиридан асраш мавзусига бағишланган мазкур тадбирда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари, Санатор-курортлар бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари эътиборига дастлаб “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан суратга олинган “Фитна” фильми намойиш этилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Маъмуржон Толипов мавзу юзасидан маъруза қилиб, ушбу фильмда акс этган ҳолатларга тўхталди.

Тадбир иштирокчилари томонидан огоҳлик давр талаби эканлиги, ёшларни турли бузғунчи ғоялардан асраш ҳамда юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлиги алоҳида таъкидланди.