Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!

25.03.2024. Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан юртимиз бўйлаб турли корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнат бўйлаб маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, кўрик танловлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши Ёшлар бирлашмаси, Федерациянинг Жисмоний  тарбия ва спорт- соғломлаштириш ишлар бошқармаси Навоий вилояти бўйича маьсул ташкилотчиси ҳамда вилоят Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси ҳамкорлигида спортнинг “Шахмат” тури бўйича профессионал ва ҳаваскор  ёшлар иштирокида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз” шиори остида мусобақалар ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Наврўз – эзгу ният ва амаллар, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик ҳамда шижоат байрамиҳамдир. Шу боис тадбирда иштирок этган ўғил-қизлар қалбларида ўзгача шукуҳни ҳис этган ҳолда ажойиб натижаларни намойиш этдилар.

Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари касаба уюшмалари ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати