[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Sayt test rejimida ishlamoqda

28.01.2011. 2011 йилнинг 28 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг II мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур мажлисда Фдерация Кенгашининг 74 нафар аъзосидан 70 нафари иштирок этди. Уни Федерация Кенгаши раиси Т.Нарбаева очди ва олиб борди.

Ушбу мажлисда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

– Президент И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» мавзуидаги ва 2010 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор  вазифаларига бағишлаб 2011 йил 21 январда ўтказилган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузалари, шунингдек Федерация V Қурултойи қарорларидан келиб чиқадиган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда касаба уюшмаларининг ўрни тўғрисида;

– Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг доимий комиссиялари таркиби ва комиссияларнинг низоми тўғрисида;

– Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиясини ташкил этиш тўғрисида;

– «Zerоmax GMBH» компанияси корхоналари ходимлари касаба уюшмасини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аъзолигидан чиқариш тўғрисида;

– ташкилий масала;

– Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг қарорини тасдиқлаш тўғрисида.

Мажлис кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Федерация Кенгаши раиси Т.Нарбаеванинг маърузаси тингланди ҳамда касаба уюшмаларининг 2011 йилга фаолиятидаги қуйидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди:

– давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикчиликни амалиётга татбиқ этиш юзасидан самарали ижро механизмини шакллантириш;

– Ўзбекистон Республикаси қонун ижодкорлиги фаолиятида, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлашда касаба уюшмаларининг иштирокини кучайтириш;

– «Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури бажарилишида иштирок этиш;

– Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг V Қурултойи қарорларини ҳаётга татбиқ этиш;

– республикада ижтимоий йўналишда амалга оширилаётган ишларда фаол қатнашиш;

– бандликни таъминлаш, янги иш ўринларининг, айниқса ёшлар учун яратилишида фаол кўмаклашиш;

– меҳнаткашлар ўртасида маданий-маърифий ишларни ташкил этиш, улар онгига ватанпарварлик ва миллий ғояни сингдириш юзасидан тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

– ишчи ходимлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш орқали спортнинг оммавийлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғибот ва ташвиқот қилиш ишларини йўлга қўйиш;

– меҳнаткашлар ва уларнинг фарзандларини сифатли соғломлаштирилишни ташкил этиш;

– янги ахборот технологиялари асосида касаба уюшмаларида ахборот-коммуникация тизимини такомиллаштириш;

– касаба уюшмалари фаолиятини оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи ва учинчи масалалар юзасидан ҳам Кенгаш аъзолари томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Федерация Кенгашининг турли йўналишлар бўйича 5 та доимий комиссияси тузилиб, ушбу комиссиялар тўғрисидаги Низом лойиҳаси маъқулланди. Федерация Кенгашининг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси ташкил этилиб, унинг Низоми тасдиқланди.

Кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам тегишли қарор қабул қилиниб, Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Ташкилий ишлар бўлими

 

Пресс релиз

2011 йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг II-мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, касаба уюшмалари, корхоналар, жамоат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва  Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” мавзуидаги ҳамда 2011 йил 21 январда ўтказилган 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаларидан келиб чиқадиган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш масаласи кўриб чиқилди.

Мажлисда Концепцияда, шунингдек, жорий йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар республикада энг катта жамоат ташкилоти бўлган касаба уюшмаларидан ҳам ўз фаолиятига янгича ёндошувни, келгусидаги фаолиятнинг устувор йўналишларини белгилаб олишни тақозо этиши таъкидланди. Бугунги кунда касаба уюшмалари фаолиятининг ўзагини ташкил этиши лозим бўлган ижтимоий шериклик масаласида фойдаланилмай келинаётган имкониятларни ишга солиш,  тармоқ, тариф, ҳудудий келишувлар, жамоа шартномалари шартлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш, уларнинг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш сифатини яхшилаш, ижтимоий мулоқот имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш соҳасида касаба уюшмалари органларининг ишини янгича ёндошган ҳолда  такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жойларда меҳнат қилаётган фуқароларга нисбатан меҳнат, меҳнат муҳофазаси ва бошқа қонунлар талаблари бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, бартараф этиш масалаларида давлат ҳокимияти, прокуратура, суд органлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан тегишли чораларни кўриш, зарур ҳолларда қайд этилган йўналишдаги масала кўрилаётган касаба уюшмалари органлари мажлисларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларини таклиф этиш каби ишларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, касаба уюшмалари органлари томонидан аъзоларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданият даражасини ошириш соҳасида олиб борилаётган ишларни тубдан яхшилаш масаласи ўртага ташланди.

Мажлис иштирокчиларининг эътибори Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида амалга ошириладиган энг муҳим устувор вазифалар бажарилишига ҳар томонлама кўмаклашиш, барча бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан махсус тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда мазкур тадбирлар доирасида янги иш ўринларини яратиш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий, услубий ёрдам кўламини кенгайтириш масалаларига қаратилди. Шунингдек, юртимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида касаба уюшмаларининг ролини бошқа фуқаролик жамияти институтлари қаторида янада кучайтириш, Республикада фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинган қонунлар моҳиятини касаба уюшма аъзолари томонидан чуқур англаб етилишига ҳар томонлама кўмаклашиш ишларида касаба уюшмалари фаолиятини жадаллаштириш каби масалалар муҳокама этилди.