[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Sayt test rejimida ishlamoqda

24.07.2013. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг IX мажлиси бўлиб ўтди. Унда республика касаба уюшмалари тоионидан жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди. Мавзу юзасидан Федерация Кенгаши раиси Танзила Нарбаева маъруза қилди.

Президентимизнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаларидан келиб чиққан ҳолда, Федерация Кенгашининг 2013 йил 25 январдаги мажлисида белгилаб олинган касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари доирасида жорий йилнинг I ярмида амалга оширилган ишларга муфассал тўхтаб ўтилди. Хусусан, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистан Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек, Федерация Кенгаши томонидан 32 та меъёрий ҳужжат лойиҳаси юзасидан тегишли таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилди. 141 та хўжалик шартномаси қонунийлиги ўрганилиб, меҳнат муҳофазаси буйича 19 та меъёрий ҳужжат, жумладан, 16 та меҳнат муҳофазаси бўйича қоида лойиҳалари кўриб чиқилди. Меҳнат муҳофазаси бўйича 3 та меъёрий ҳужжат лойиҳаси юзасидан таклифлар берилди.
Мажлис иштирокчилари томонидан тизимни ташкилий мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар бугун ўз ижобий самарасини бераётгани таъкидланди. Хусусан, ҳудудларда ихчам ва ишчан тизимнинг яратилиши натижасида ходимлар ижтимоий ҳимояси кўламини янада кенгайтириш билан бирга, уларнинг оила аъзолари манфаатлари химоясида ҳам кенг имконият берди.
Бунда албатта, Федерация Кенгаши томонидан қуйи ташкилотларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш тизимининг йўлга қўйилгани фаолият самарадрлигини таъминлади. Бу жараёнда тармоқ Марказий кенгашлари ҳам фаол иштирок этиб, жорий йилнинг май-июнь ойлари давомида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 716 та бошланғич ташкилотга амалий ёрдам кўрсатилди.
2013 йил касаба уюшмалари тизимида рамзий маънода «Бошлангич ташкилотлар йили» деб эълон килинганлиги муносабати билан корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшма қўмиталари фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, улар фаолияти самарадорлигини ошириш, касаба уюшма фаолларининг интелектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, бошланғич ташкилотлар олдида турган вазифалар ва истиқболли режаларни белгилаш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш йўналишларида тизимли ишлар амалга оширилди. Самарадорликни янада ошириш юзасидан таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилиб, қуйи касаба уюшма органларининг ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш мақсадида «Бошлангич ташкилот — касаба уюшмаси ҳаракатининг асоси» шиори остида бошланғич ташкилотлар етакчиларининг I Республика Форуми ўтказилди.
Унда иштирок этган касаба уюшма фаолларининг малака ва тажрибалари ортиши билан бирга, ижтимоий шериклик имкониятларини кенгайтириш борасида тегишли тавсиялар берилди. Форум якуни буйича «Бошлангич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш дастури»  ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчиларининг I Республика Форуми Резолюцияси ишлаб чиқилиб, жойларга етказилди.
Касаба уюшмалари туман кенгашлари ва бошланғич ташкилотлар фаолиятини намунали ташкил килишда амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, олдинда турган вазифалар ва истиқболли режаларни белгилаш мақсадида Республикамизнинг турли ҳудудларида фаолияти намунали ташкил қилиниши белгиланган 14 та туманда амалий семинарлар ташкил этилди. Шу билан биргаликда, касаба уюшма фаоллари билимини мустаҳкамлаш бўйича Федерация Кенгаши тасарруфидаги Ўқув марказида 479 нафар кадр ва фаоллар касаба уюшмаларининг турли йўналишлари буйича ўқув билан қамраб олинди.
Надавлат секторидаги меҳнаткашларни ҳам жамоа-шартномавий муносабатлар билан қамраб олиш, бу орқали уларнинг жамоа шартномаларида белгиланган имтиёз ва қулайликлардан фойдаланишларини таъминлаш мақсадида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг олти ойи давомида 1735 та янги касаба уюшма ташкилоти тузилиб, 28770 ходим қамраб олинди.
Ижтимоий шериклик имкониятларини кенгайтиришда республикамизда амал қилаётган Бош келишув, 86 та тармоқ келишуви, Корақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги 14 та ҳудудий, бевосита корхона ва ташкилотлардаги 93 минг 805 та жамоа шартномаси муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунда касаба уюшма аъзолари меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахсларнинг 95,8 фоизи жамоа-шартномавий муносабатлар билан қамраб олинганлиги ҳам фикримиз далилидир.
Ижтимоий шерикликни ривожлантириш юзасидан аъзо ташкилотларга кўрсатилган амалий ёрдам бугун ўз самарасини бермоқда. Шунингдек, Федерация Кенгашининг эксперт комиссияси томонидан тармоқ ва ҳудудий келишувлар лойиҳасини экспертизадан ўтаказиш тизими жамоа шартномалари сифатини оширишга замин яратди.
Ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш мақсадида қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳудудларда семинар ва ўқувлар ташкил этилди. Хусусан, Олий Мажлис Конунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази каби қатор ташкилотлар вакиллари иштирокида «Ходимларга хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари яратилишида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш» мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) томонидан К.Аденауэр жамғармаси билан биргаликда Тошкент, Карши, Наманган ва Жиззах шаҳарларида «Омбудсман ва фукаролик жамиятининг ўзаро ҳаракати: жамоатчилик назоратини ўрнатишда миллий ва чет эл тажрибаси» мавзусида ўтказилган туркум семинарларда кааба уюшмаларининг фаол иштироки таъминланди.
Федерация Кенгаши томонидан 30 га якин давлат ва нодавлат ташкилотлари билан имзоланган битим ва кўшма тадбирлар режалари меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, бандликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш йўналишларидаги ишлар самарадорлигини янада оширди.
Бугунги кунда касаба уюшмалари фаолият йўналишлари ҳам давр талабидан келиб чиққан ҳолда ортиб бормоқда. Шу боис, мазкур жамоат ташкилоти бандлик масалаларида ҳам тизимли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан тасдиқланган янги иш ўринларини яратиш дастури ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий дастурларига биноан янги иш ўринлари яратилиши устидан жамоатчилик мониторинги олиб борилмоқда. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари томонидан жорий йилда 2 минг 664 та корхона ва ташкилотда 16 минг 217 та янги иш ўринларининг ҳақиқатда яратилгани ўрганиб чиқилди.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ижтимоий шериклик асосида 8 минг 101 нафар фуқаро ва 55 мингдан ортиқ оилага 44 млрд. 603 млн. сўмликдан ортиқ ижтимоий кўмак берилди. Хусусан, 719 та корхонада 48,5 минг нафардан ортиқ кам таъминланган оилалар вакилларига 6 млрд. сўмликка яқин моддий ёрдам кўрсатилди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, шунингдек, уй-жой қурилиши учун 2 минг 761 та оилага фоизсиз ссудалар берилди.  Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 1765 нафар талаба учун 471 та корхонада 4 млрд. 346 млн. сўмликка яқин тўлов-шартнома пуллари қопланди. Тармоқ корхоналарига алоқадор ижтимоий ҳимояталаб, боқувчисини йўқотган оилалар нинг 4 минг нафарга яқин фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар ҳарид қилинди.
2 ёшдан 3 ёшга тўлгунга қадар фарзандлари бўлган 4 минг 32 нафар ёш онага 1,5 млрд. сўмликка яқин моддий ёрдам кўрсатилди. Нодавлат мулк шаклидаги 1088 та корхона ва ташкилотда меҳнат қилаётган 2300 нафардан ортиқ болали аёлларга  ойлик маоши сақланган ҳолда ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақтини ўрнатиш учун корхоналар ҳисобидан 156 млн. 884 минг сўм сарфланди.
Федерация Кенгаши, тармоқ Марказий Кенгашлари ва соҳалар бўйича республика бирлашган касаба уюшма қўмиталарида ташкил этилган “Ишонч телефонлари” орқали фуқароларнинг 1100 га яқин мурожаатларига меҳнат муносабатлари, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар, меҳнат  муҳофазасига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Федерацияга келган 2 мингдан ортиқ ёзма мурожаат ижобий ҳал этилиб, 20 дан ортиғи юзасидан судларга даъво аризалари, 220 дан ортиғи бўйича иш берувчиларга тақдимнома киритилди.
Давлат ташкилотлари, соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари ва коллежлар учун ўз йўналишлари ҳамда хусусиятлари, имкониятлари ва норматив ҳужжатлар базаларидан келиб чиққан ҳолда жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бўйича тавсияларнинг алоҳида-алоҳида ишлаб чиқилиши мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини таъминламоқда, десак муболаға бўлмайди. Натижада 1-ярим йиллик давомида жамоа шартномалари да меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жорий йилга режалаштирилган тадбирлар ижросига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 млрд. 861 млн. сўм кўп маблағ йўналтирилди. Меҳнат муҳофазаси  бўйича 2708 та корхона ва ташкилотдаги касаба уюшмалари фаолияти ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Мамлакатимида касб-ҳунур коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишларга муносиб ҳиса қўшиш мақсадида касаба уюшмалари томонидан 14 минг 939 нафар коллеж битирувчисига амалиёт ўташ даврида, касб-ҳунар коллежларини битириб ишга жойлашган ёшларнинг 583 нафарига энг кам иш ҳақининг 50 фоизигача бўлган миқдорда, жами 261 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасаларга иш амалиёт ўташ учун келган коллеж ўқувчилари ҳамда ишга янги жойлашган битирувчилари учун биринчи навбатда меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқ ўтказилиши, жамоа шартномаси ҳамда меҳнат шартномаси билан таништирилиши, бу орқали ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда Истиқлол йилларида давлатимиз раҳбари бошчилигида халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда. Бу борада маънавий тарбия масаласи беқиёс аҳамият касб этади. Шу боис Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси Кенгаши жамоа шартномалари орқали ходимлар ўртасидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, корхона, ташкилот ва муассасаларда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан мунтазам равишда Маънавият соатлари ўтказилиши йўлга қўйилиб, мазкур тадбирларда турли соҳа ходимлари, айниқса, ёшлар онгига миллий қадриятларимиз билан бир қаторда мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Давлат дастурларининг аҳамияти, аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, халқимиз турмуши ободлигини таъминлаш, ёш оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, уларнинг инсон омилига хизмат қилаётгани тўғрисидаги маълумотлар етказилмоқда. Ўтган давр мобайнида 25 минг 527 та бошланғич ташкилотда ташкил этилган «Маънавият соатлари»да 2 млн. 900 мингдан ортиқ ишчи-ходим иштирок этди. Шунингдек, касаба уюшма томонидан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, олий ҳарбий ўқув юртларида маънавий-аҳлоқий, маданий-маърифий мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар, байрам тадбирлари тшкил этилмоқда.
«Касаба уюшмалари — болаларга!» акцияси доирасида 18 минг нафардан ортиқ Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган ва жисмоний имконияти чекланган болалар, кам таъминланган оилалар фарзандларининг ҳайвонот, Ботаника, маданият ва истироҳат боғлари, театр, цирк, музей, тарихий обидалар, сузиш ҳавзаси ҳамда хайрия концертларига бепул ташрифи ташкил этилди. Меҳнаткашларнинг 6 минг 384 нафар фарзандига байрам совғалари, ўқув қуроллари, спорт жиҳозлари, китоблар, болалар оромгоҳларига бепул йўлланмалар ҳадя этилди.
Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 44 минг 298 нафар аҳоли вакиллари соғломлаштирилди ва дам олдирилди. Фаолияти ташкил этилган болалар оромгоҳларида 253 минг нафарга яқин бола соғломлаштирилди. Мазкур йўналишлардаги ишлар бугунги кунда изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши қошида “Касаба сайр” шўъба корхонасининг ташкил этилиши тизимда туриз соҳасидаги ишлар кўламини янада кенгайтирди. Хусусан, ўтган давр мобайнида Навоий, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 400 нафарга яқин ишчи-ходимнинг тарихий ва кўркам шаҳарларимизга саёҳатлари уюштирилди.
«Обод турмуш йили» Давлат дастури доирасида касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида 33 минг 618 нафар ёлғиз кекса ва ногиронларга 3 млрд. 141 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Касаба уюшмалари тизимидаги соғломлаштириш муассасаларида 745 нафар фермер, 433 нафар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда банд бўлган ходим имтиёзли соғломлаштирилди. Кам таъминланган оилалар фарзандларидан 204 нафар иқтидорли талабага касаба уюшмалари стипендияси жорий этилди ва бугунги кунгача 61 млн. сўмдан ортиқ стипендия ўз эгаларига топширилди.
Мажлисда 1-ярим йиллик давомида амлга оширилган ишлар билан бир қаторда Федерацияга аъзо ташкилотлар томонидан фаолиятнинг айрим йўналишларида мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаганлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари, ҳудудий бирлашмалар ижтимоий шериклари билан ҳамкорликни янада кучайтиришлари лозимлиги, бу орқали ходимлар ижтимоий ҳимояси кўламини янада кенгайтириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди. Айниқса, фермер хўжаликлари, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида ишлаётган фуқаролар ҳамда иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида меҳнат конунчилиги талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан биргаликда айрим тармоқ ва ҳудудларда ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш йўналишларидаги ишларга эътиборни кучайтириш, меҳнат жамоаларида “яшил иш ўринлари” яратиш йўналишида тушунтириш-тарғибот ишларини амалга ошириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси С.Ниетуллаев, “Навоийазот” ОАЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Т.Рўзимуродов, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Қ.Парпиев, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман кенгаши раиси Ё.Эргашев, Таълим, ван ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси Р.Бедилов сўзга чиқиб, фаолиятнинг устувор йўналишларидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Федерация Кенгаши Мажлисида Халқаро Меҳнат Конференциясининг 102-сессияси якунлари тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Маълумки, жорий йилнинг 5-20 июнь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, касаба уюшмаалри Федерацияси Кенгаши мутасаддиларидан иборат таркибдаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро меҳнат конференциясининг 102-сессияси ишида иштирок этди.
Унда иштирокчи давлатлар ҳукуматларининг аксарияти, шунингдек, Беларусь, Туркманистон касаба уюшмалари вакиллари болалар ҳуқуқларини таъминлаш борасида Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берганлиги эътироф этилди. Сессия давомида Халқаро меҳнат ташкилотининг масъул холимлари ва ҳорижий мамлакатлар делегациялари билан ўтказилган учрашувларда Ўзбекистонда жамоа шартномаларига ХМТнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган Конвенцияларини бажариш борасида меъёрлар киритилишига юқори баҳо берилди.
Мажлисда ташкилий масала ҳам кўрилди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Муҳаббат ЎРМОНБЕКОВА,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши матбуот котиби