[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Sayt test rejimida ishlamoqda

26.04.2012. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Раёсат йиғилиши кун тартибидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2012 йил 1-чораги давомидаги фаолияти якунлари, «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этиш борасида касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар, Бухоро, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоят касаба уюшма ташкилотларида оптималлаштириш ишлари амалга оширилиб, барча бўғиндаги ташкилотлар ихчам ва ишчан ҳолатга келтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Янги иш ўринларини ташкил этиш, болаларни ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик йўналишида амалга оширилаётган ишлар каби долзарб масалалар ўрин олди.

Таъкидлаш ўринлики, Давлатимиз раҳбарининг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда Федерация Кенгаши томонидан белгилаб олинган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 1 чорак давомида барча бўҚиндаги касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ишлари давом эттирилди. Айниқса, бошланғич ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш масаласи касаба уюшмалари диққат марказида бўлиб, ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда муҳим омиллардан бири бўлган жамоа шартномаларига давр талабидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасада жамоа шартномаларининг ўтган йилдаги ижро натижалари бўйича умумий йиҚилишлар (конференциялар) ўтказилди.

Бош келишув асосида турли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик тармоғини кенгайтириш борасида амалга оширилган ишлар ҳам салмоқлидир. Хусусан, жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда 20 дан зиёд вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик тадбирлари режаси, Келишув ва Битимлар, Меморандумлар имзоланди.

Барча ҳудудларда меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ижро ҳокимияти органлари, тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилот ва муассасалар иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Касаба уюшмаларининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятида ҳам муайян натижаларга эришилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуни ишлаб чиқилишида фаол иштирок этиш билан бирга, жойларда ушбу Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этилди. «Касаба уюшмалари тўҚрисида» янги таҳрирдаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирликлар ва  идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Шунингдек, касаба уюшмалари тизимини тажрибали ва иқтидорли, ёш кадрлар билан мустаҳкамлаш, бир-бирини такрорловчи, ортиқча бўғинларни қисқартириш мақсадида оптималлаштириш ишлари давом эттирилди.

Бугунги кунда энг долвчиларини иш билан таъминлаш масазарб масалалардан бири бўлган касб-ҳунар коллежлари битируласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, «Устоз-шогирд» тизимига янгича ёндашган ҳолда жорий ўқув йилида мазкур ўқув масканларини тугатаётган битирувчиларни, корхона, ташкилот ва муассасаларда амалиёт ўтаётган 2-курс ўқувчиларини манзилли қўллаб-қувватлаш тизими яратилди.

Касаба уюшмалари томонидан янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилган ишлар ҳам диққатга сазовордир. Хусусан, 1-чорак давомида касаба уюшмалари томонидан 500 дан ортиқ янги  иш ўринлари яратилишига эришилди.

Барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларида ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва уни ривожлантириш мақсадида Федерация Кенгашининг касаба уюшма органларини ташкилий техника жиҳозлари билан таъминлаш дастури бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Бу борада айниқса ўрта ва қуйи бўғин касаба уюшма органларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир ҳудудда биттадан намунали туман, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш йўналишида иккитадан намунали бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ташкил этилиб, уларга доимий амалий ёрдам кўрсатиш тизими жорий қилинди. Ҳар бир касаба уюшма ташкилотида маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш масаласига эътибор кучайтирилди.

Ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасада бошланғич касаба уюшма қўмиталари ташаббуси билан «Маънавият соатлари»ни мунтазам ўтказиш йўлга қўйилиши меҳнаткашлар кайфияти ва дунёқарашидаги ижобий барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, халқаро касаба уюшма марказлари билан алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида касаба уюшмаларининг халқаро фаолиятига оид стратегияси ишлаб чиқилди.

Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дам олувчилар учун жаҳон талаблари даражасида шароитлар яратилишини таъминлаш йўналишидаги ишларни ривожлантириш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш ишларига эътибор кучайтирилди.  Шу мақсадда «Умид гулшани», «Чинобод»,  «Косонсой», «Қашқадарё соҳили» каби санаторийларда катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, янги жиҳозлар ва тиббий ускуналар билан таъминлаш ишлари янги босқичга кўтарилди.

Касаба уюшмалари тармоқ Марказий кенгашлари, ҳудудий бирлашмалари ҳамда Федерация Кенгашининг Жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамкорлиги таъминланиб, спорт тадбирларини тартибли ўтказишнинг ягона тизими яратилди, спорт мусобақаларини босқичма-босқич ўтказиш  бўйича тақвим режа ишлаб чиқилди.

Жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар сифати ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг интернет тармоғидаги порталини такомиллаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, аъзо ташкилотларнинг бу соҳадаги фаолият йўналишларини ривожлантириш борасидаги ишларга эътибор кучайтирилди.

«Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурининг бажарилишида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Федерация Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган дастур ижроси бўйича Назорат режаси тасдиқланган бўлиб, бу олиб борилаётган ишларда асос вазифасини ўтамоқда.

Таъкидлаш лозимки, Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасига таклифлар берилди. Оиланинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари касаба уюшмаларининг доимий диққат марказида бўлмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудий бирлашмалар кенгашларида ташкил этилган ҳуқуқий маслаҳатхоналар орқали 683 нафар, «Ишонч» телефонлари орқали 278 нафар фуқарога бепул хизмат кўрсатилди. Ҳудудларда касаба уюшмалари «Ўзбекистон ижтимоий масъул фуқаролар форуми»нинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ахборот марказларини ташкил этишда фаол қатнашмоқда.

Ёш оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, зарур имтиёз ва имкониятлар яратиб беришда корхона, ташкилот ва муассасаларда имзоланган жамоа шартномалари ва келишувлари имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. Улар орқали ижтимоий ҳимояталаб оилалар вакилларининг 10 минг 514 нафарига 453 миллион 946 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, шунингдек, уй-жой қурилиши учун янги оила қурганларга 6 миллиард 954 миллион 908 минг сўмлик фоизсиз ссудалар берилди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 790 нафар талаба учун 597 миллион 586 минг сўмлик шартнома пуллари тўланди.

Маҳаллаларда, айниқса, олис қишлоқларда яшовчи ёлғиз қариялар, ногиронлар, кам таъминланган фуқароларнинг 3 минг 45 нафарига уйларини таъмирлаш, уларни махсус мосламалар билан таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилди. Ушбу мақсадлар учун 36,6 миллион сўм маблағ сарфланди.

«Соғлом оила — соғлом фарзанд» тамойилига мувофиқ оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида 1-чорак мобайнида республика касаба уюшмалари сиҳатгоҳларида кам таъминланган оилалардан бўлган 30 нафарга яқин аёл бепул, 64 нафар ёш она ва уларнинг 75 нафар фарзандлари имтиёзли соғломлаштирилди. Ёш оилаларга 14 дона, ёш оилаларни «Умид гулшани» санаторийсида соҚломлаштириш учун 39 дона имтиёзли йўлланмалар ажратилди. Бу мақсадлар учун жами 78,6 миллион сўм маблағ сарфланди.

Касаба уюшмаларига қарашли соғломлаштириш ва спорт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш учун 1483,0 миллион сўмлик иш бажарилди.

Жамиятимизда маънавий негизларни янада ривожлантириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, юксак маънавий муҳитни кенг қарор топтириш ишларига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида «Бизнинг аҳил оила», «Оиламиз талантлари» мавзусида ўтказилган суҳбатлар, учрашувлар, турли танлов ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар, «Аёл — оила мезони» номли илмий-амалий конференцияга барча соҳа ходимлари қамраб олинди.

Хоҳ у ижтимоий шериклик бўлсин, хоҳ у бандлик ёки меҳнатга ҳақ тўлаш бўлсин, хоҳ ижтимоий ҳимоя ёки ёшлар сиёсати билан боғлиқ масала бўлсин — ҳамма-ҳаммаси аввалдан режалаштирилган ва давр тақозоси билан такомиллаштирилган ҳолда амалга оширилмоғи даркор. Бунинг акси бўлишига на йўл қўйиб, на хотиржам кузатиб бўлади.

Раёсат йиғилишида, шунингдек, соҳа ривожи учун амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифаларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди. Шу билан бирга айрим ҳудуд ва тармоқларда фаолиятни такомиллаштириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, айрим тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари фаолиятидаги камчиликлар ҳам рўй-рост кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Фарғона вилоятлари касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаларида, Таълим, фан ва маданият, Агросаноат мажмуи, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашларида Федерация Кенгаши томонидан амалий ёрдам бериш чоғида кўрсатиб ўтилган йўналишлардаги фаолиятни жадаллаштириш зарурлигига алоҳида урғу берилди.

Федерация Кенгаши Раёсат йиғилишида Мустаҳкам оила йилида кичик корхоналар ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш Дастури», «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, Федерация Кенгаши тасарруфида «Касаба сайр» шўъба корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги масала ҳам қизғин қўллаб-қувватланди. Чунки, мазкур шўъба корхонани ташкил қилиш янги иш ўринлари барпо этилиши, касаба уюшмалари маблағларининг мақсадли сарфланиши самарадорлигини янада ошириш, фаолият жараёнида минглаб касаба уюшма аъзоларининг имтиёзли равишда бой тарихий меросга эга диёримиз бўйлаб саёҳатларини таъминлаш имкониятларини янада кенгайтиради.

Муҳаббат ЎРМОНБЕКОВА,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот котиби.

 

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг VI-мажлиси якунлари тўғрисида

2012 йил 24 апрель куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг 6-мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур мажлис кун тартибига касаба уюшмалари фаолиятига оид 20 дан ортиқ масалалар киритилди ва кенг муҳокама этилди.

Мажлисда, аввало, Федерациянинг 2012 йил 1-чораги давомидаги фаолияти тўғрисидаги ахборот тингланди. Бунда, Федерация Кенгашининг 2012 йил 26 январда ўтказилган мажлисида белгилаб олинган касаба уюшмалари фаолиятининг 9 та устувор йўналишини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.

Ушбу устувор йўналишлар ва уларни амалга ошириш юзасидан белгиланган вазифаларни бажариш доирасида:

Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиб, барча мутасадди вазирлик ва идоралар таклифи асосида такомиллаштирилди ва Адлия вазирлигига тақдим этилди, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кенг муҳокама қилиниб, тушган жами 200 дан зиёд таклифлар таҳлили Адлия вазирлигига тақдим қилинди.

Федерация Кенгаши томонидан 8 та меъёрий ҳужжат юзасидан таклифлар билдирилди, 4 та Қонун ва 4 та меъёрий акт лойиҳаси кўриб чиқилиб, уларга тегишли хулосалар берилди.

«Ўзбекистон касаба уюшмалари картаси» тўғрисидаги қарор бўйича 1 минг 394 та ўрта махсус, касб-ҳунар коллежи таълим йўналишларига мувофиқ тегишли тармоқ касаба уюшмалари хизматига ўтказилди.

2012 йил давомида касаба уюшмалари фаолияти бўйича ҳар бир вилоятда биттадан намунали туман, ҳар бир туманда эса иккитадан намунали бошланғич ташкилотни ташкил этиш юзасидан ишлар бошланди.

2011-2013 йиллар учун тузилган Бош келишувнинг 2011 йилдаги ижроси уч томонлама комиссия томонидан ўрганилиб, тайёрланган маълумотнома асосида Федерация Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошқарувининг қўшма қарори қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида «Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзуидаги Давра суҳбатлари ўтказилди.

Ҳамкорлик ўрнатилган 19 та вазирлик, идора ва ташкилотлардан ташқари яна бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан 2012 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар, ҳамкорлик битимлари имзоланди.

Касаба уюшмалари фаоллари томонидан 438 та корхона ва ташкилотда 2 минг 279 та янги иш ўрни яратилганлиги ўрганиб чиқилди. Шунингдек, Федерация Кенгаши ва аъзо ташкилотлар томонидан 542 та янги иш ўринлари яратилди.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда қарздорликни бартараф этиш борасида таъсирчан чоралар кўрилиши натижасида 2012 йилнинг 1 апрель ҳолатига республика бўйича иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 1 январга нисбатан 4 млрд. 353,6 млн сўмга камайишига эришилди.

Иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, банкларга, ҳуқуқий инспекцияларга, прокуратура ва суд органларига 342 та мурожаат киритилиб, 12 млрд. 827 млн. сўм ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи ундириб берилди.

Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 3 минг 250 нафар фуқаро ва 11 минг 103 та оилага 8 млрд. 174 млн. 493 минг сўмлик ижтимоий кўмак берилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Федерация Кенгаши Раёсатининг қарори қабул қилиниб, унда асосий эътибор корхона, ташкилот ва муассасаларда амалиёт ўтаётган ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларининг кам таъминланган 35 минг 252 нафар ўқувчиларига республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида моддий ёрдам пули беришга қаратилди.

Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, жойларда касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифаларни бажаришда айрим хато ва камчиликларга йўл қўяётган раҳбар ходимларнинг ҳам ахборотлари тингланиб, уларни зудлик билан бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Мажлисда «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида кадрлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом», «Ўзбекистон касаба уюшмаларининг халқаро фаолияти стратегияси» лойиҳалари кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Федерация Кенгаши томонидан ҳар икки йилда бир марта «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш тадбирини ўтказиш, Федерация Кенгаши тасарруфида «Касаба сайр» шўъба корхонасини ташкил этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, 2011 йилги статистик ҳисоботлар якуни, касаба уюшма бюджетининг 2011 йил давомида бажарилиши, Федерация Кенгаши томонидан ижтимоий суғурта бюджетининг 2011 йил якуни бўйича ижроси, Федерация Кенгашининг «Мустаҳкам оила йили» дастури бажарилиши, 2012 йилда кичик корхоналар ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш Дастури ижроси юзасидан ҳам ахборотлар тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 67-сонли қарорига мувофиқ касаба уюшмалари ташкилотларининг ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича вазифалари белгилаб олинди.

Мажлисда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш