Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Қаерда ишлашни биласизми?

29.03.2019. Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш доим долзарб аҳамият касб этади. Боиси, сир эмас, уларнинг кўпчилиги ўз орзуларидаги ишни тополмай қийналади. Ҳамма ҳам юқори маош олишни, муносиб иш ва дам олиш шароитларига эга бўлишни хоҳлайди.
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” доирасида ташкил қилинаётган тадбирлар ёшларнинг ушбу орзуларини амалга оширишда яқин кўмакдош бўлмоқда. Яқинда Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан дастур доирасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ёшларга эътибор-келажакка эътибор” шиори остида “Менинг келажакдаги иш жойим” акцияси ўтказилди.
Акция доирасида Урганчдаги касб-ҳунар коллежларининг бир гуруҳ битрувчилари “Хоразм ипаги” масъулияти чекланган жамиятига таклиф қилиниб, бу ердаги фаолият ва шароитлар билан таништирилди. Ёш мутахассис Хамид Матсаидов битирувчиларга ҳамроҳлик қилиб, корхона фаолияти ҳақида гапириб берди. 265 нафар ходим фаолият кўрсатувчи жамоа аъзоларининг 225 нафарини ёшлар ташкил этади. Ходимлар ижтимоий-иқтисодий ҳимояси тобора кучайтирилмоқда. Бепул иссиқ овқат, бепул автобус хизматлари йўлга қўйилган. Ишчиларнинг ходимлар гимнастикаси билан шуғулланишлари учун махсус хоналар спорт анжомлари билан жиҳозланган. Саранжом-саришталикка эътибор кучли. Ҳамкасблар ўзаро яқин, дўст. Яқинда – Наврўз байрами арафасида корхонада намунали хизмат қилиб келаётган ёш ходимларидан 40 нафарининг Бухорога саёҳати ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган коллеж битирувчилари иш жараёнлари билан танишдилар, замонавий дастгоҳларни моҳирона бошқараётган ёшлар билан суҳбатлашдилар, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.
– Яшаш жойимга яқин, муносиб иш шароитлари яратилган, ўзим ёқтирган касбда ишлаш орзусида эдим. “Хоразм ипаги” МЧЖ фаолияти билан танишганимдан кейин шу корхонада ишлаш истаги пайдо бўлди, – дейди Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Д.Аҳмедова. – Бунинг учун касаба уюшмаларига миннатдорчилик билдираман.

Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
Бахтиёр Исмоилов

Click to listen highlighted text!