Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Қизғин муҳокама қилинди

_dsc0032-2

11.09.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан ўтказилган «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остидаги Форумда белгилаб олинган устувор вазифалар жойларда зўр кўтаринкилик билан татбиқ этилмоқда.

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шаҳар ташкилотлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси уюштирган тадбирда ҳам амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз борди.

— 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятини барча аъзоларга етказишимиз керак, — деди тармоқ ходимлари Тошкент шаҳар ташкилотлари БКУҚ раиси Хусниддин Сайдалиев. — Бирламчи вазифаларни белгилаб олиш, хўжалик бошқаруви органларининг касаба уюшма фаоллари билан меҳнат соҳасидаги долзарб масалаларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш механизмини такомиллаштириш даркор. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар пировард натижада халқ фаровонлигига хизмат қилиши англаб етилган жойда ёндашув ҳам шунга яраша бўлади.

Тадбир давомида тармоқ Тошкент шаҳар ташкилотлари БКУҚ томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, галдаги режалар, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурининг бажарилиши ҳам диққат марказида бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!