Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Қонун ижроси амалда

05.02.2018. Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, “Меҳнат кодекси”, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича билимларини синовдан ўтказиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

2018 йилнинг январь ойида Республика Инкассация хизмати Давлат унитар корхонаси Навоий вилоят бошқармаси аппарати ва иккита шаҳар, олтита туман бўлимлари инкассация ишида қатнашувчи ходимлардан 133 нафарининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича билимлари синовдан ўтказилди. Ўтказилган синовда барча ходимлар қониқарли баҳоланди. Энг муҳими, синовлар натижасида ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича билимлари янада мустаҳкамланди.

Click to listen highlighted text!