Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Кексалар доимо эъзозда

10.05.2017. Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда инсон қадр-қиммати юксалди. Айниқса, кексаларимизга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ҳамда ғамхўрлик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бугун қайси бир нуроний билан мулоқотда бўлмайлик, ҳозирги дориламон кунларга шукроналар айтади.

 «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт  қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан кекса темирйўлчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва саломатликларини мустаҳкамлаш йўлида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган 30 нафар меҳнат фахрийсига кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

«Темир йўл касаба сервис» МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган саёҳатга «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездида борилди. Меҳнат фахрийлари саёҳат аввалида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди. Шундан сўнг Имом ал-Бухорий, Гўри Амир, Регистон каби зиёратгоҳлар, мустақиллик йилларида бунёд этилган гўзал иншоотларга ташриф буюришди. Кўнгилли саёҳат нуронийларга олам-олам қувонч бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!