21.12.2010. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг биринчи ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси Нарбаева Танзила Камаловна Ўзбекистон касаба уюмалари Федерацияси Кенгаши раиси этиб сайланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосарлигига эса Аллаёров Нормамат Қаршиевич сайланди.
Шунингдек, Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Назорат-тафтиш комиссияси раиси ўринбосари ва Федерация Кенгаши Раёсати аъзолари сайландилар.