[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт находится в тестовом режиме

15.01.2013. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида фаолият кўрсатаётган “Ишонч телефони” кўпларнинг мушкулини осон қилишга муносиб ҳисса қўшмоқда. Биргина Сирдарё вилояти мисолида олсак, ўтган йили вилоят касаба уюшмалари “Ишонч телефони”га 100 дан ортиқ мурожаат бўлди. Улар ўз вақтида ўрганиб чиқилиб, аҳолига қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатилди.

Касаба уюшмалари “Ишонч телефони” орқали мушкулим осон бўлди, – дейди жисмоний имконияти чекланган Муҳаббат Умархўжаева. – Ойма-ой тўлаб бориладиган нафақа пулим тўхтаб қолганлиги учун телефон орқали қилган мурожаатим ортиқча оворагарчиликларсиз ижобий ечим топди. Нафақа пулим яна бир маромда берила бошлади.

Ижобий ҳал этилган бундай мисолларни бошқа ҳудудлар миқёсида ҳам келтириш мумкин.

Касаба уюшмалари “Ишонч телефони” Обод турмуш йилида ҳам юртдошларимиз хизматида. Бундан кўзланган мақсад – мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишларга энг йирик жамоат ташкилотининг ҳам муносиб ҳиссасини қўшишдир.

 

            Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати