[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт находится в тестовом режиме

08.02.2013. 2013 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг VIII-Мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда 2013 йил «Обод турмуш йили»да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар муҳокама этилди.

Унда жорий йилда мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларига оид қонун лойиҳалари бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш, янги иш ўринларини яратиш, яратилаётган иш ўринлари ишончлилиги юзасидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашиш асосий вазифалардан этиб белгиланди.

Шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасалардаги жамоа шартномалари сифатини ошириш ва уларнинг бажарилишини мунтазам муҳокама қилиб бориш, меҳнат жамоаларида ҳар бир ходимнинг белгиланган имтиёзлардан тўла фойдаланишини таъминлаш, нодавлат сектори корхоналарини касаба уюшмаси хизматига жалб этиш орқали ходимлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ишларини янада кучайтириш масалаларига эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Сўга чиққанлар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга йўлланма олиш муддати 5 йилдан 2 йилга қисқартирилганлиги, меҳнаткашлар томонидан йўлланма учун тўланадиган маблағ миқдори камайтирилганлиги, аъзолик бадаллари ҳисобидан берилаётган йўлланмадан ходимнинг яқин қариндошлари ҳам фойдалана олиши мумкинлиги — касаба уюшмалари аъзолари учун яратилаётган имтиёзларнинг кенгайиб бораётганлигидан далолат эканлигини эътироф этдилар.

Мажлисда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Кенгаш аъзолари томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари ловозимида ишлаб келаётган Баҳодир Маджитович Аҳмедов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари этиб бир овоздан сайланди.

Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Федерация Кенгаши мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев иштирок этди.