[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт находится в тестовом режиме

Меҳнаткашлар ва ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, Ватан ҳимоясини таъминлашдек муқаддас бурч, мамлакатимиздаги тинч ва осуда ҳаёт қадрининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш мақсадида “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси ташкил этилган.

Акция доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

1. Ҳарбий қисмларда аскарларга ва ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, давра суҳбатлари ва учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

2. Ҳарбий қисмларга касаба уюшмаларининг совғасини, хусусан, маиший техника ва маданий жиҳозлар, бадиий адабиётлар совға қилиш.

3. Ҳарбий қисмларда “Биз сизга ишонамиз ва фахрланамиз” мавзусида “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари ходимларининг учрашувини ташкил этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини ҳимоя қилишда  ўз жонини фидо қилган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига манзилли ёрдам кўрсатиш.

5. Ҳарбий хизматда узоқ йиллар ишлаган кекса фахрийларни муносиб рағбатлантириш.